1 – мавзу: корхона ва ташкилотларни шакллантиришда инсон омили


Download 1.08 Mb.
bet55/66
Sana09.02.2023
Hajmi1.08 Mb.
#1181042
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   66
Bog'liq
10 МАВЗУ. Korxona va tashkilotlarda xodimlar xavfsizligini boshqarish

Ички шахсий низо бир кишининг ўзига бир – бирига зид топшириқлар берилиб, раҳбарнинг пировард талаби бир – бирига мос келмайди, бажарувчи бундай ҳолда нима қилишинин билмай хуноб бўлган ҳолларда вужудга келган. Масалан, универсал магазинда бўлим бошлиғи сотувчидан иш жойидан бир қадам ҳам жилмай, харидорларга хизмат қилишни талаб қилди, дейлик. Кейинроқ эса у сотувчидан бу ишга ниҳоят кўп вақт сарфлангани ва натижада бўлимни янги товарлар билан тўлдирмаганидан шикоят қилса, бундай талаб олдинги талабга зид чиқади. Натижада сотувчи нима қилишни билмай хуноби ошади. Мана сизга низоли вазият.
Бошқа бир мисол. Ишлаб чиқариш бўлимининг бошлиғи ишчидан маҳсулот сонини кўп ишлаб чиқаришини талаб қилса, маҳсулот сифати бўйича раҳбар эса ундан маҳсулотни режадан оширмай, хаттоки уни бажармаса ҳам унинг сифатини оширишни талаб қилади. Хўш, бечора ишчи нима қилиши керак? У “икки ўт” орасида, нима қилишини билмайди. Кўриб турибсизки, бу ерда ҳам низоли вазият кўз ўнгимизда.
Биринчи мисолимизда бир кишининг ўзининг қарама – қарши, бир – бирига зид талаб қўйиш натижасида низоли вазият вужудга келган бўлса, иккинчи мисолимизда бундай вазият бошқаришда – якка ҳокимлик тамойиллининг бузилиши натижасида юзага келади. Тадқиқотлар ва кузатишлар бундай вазиятлар: ишчининг ўз ишидан қониқмаганлик, ўзига ва корхонага ишончсизлик шунингдек, ходимда асаб бузилиши холатларининг тез – тез содир бўлиб туриши натижасида вужудга келишини кўрсатади.
Шахслараро низо ҳаётда энг тарқалган низолардир. Бундай низолар, масалан:
* Оилада:

  • эр билан хотин ўртасида;

  • ота била фарзанд ўртасида;

  • она билан фарзанд ўртасида;

  • фарзанд билан фарзанд ўртасида ва ҳоказо.

* Ишлаб чиқаришда:

  • Ходим билан ходим ўртасида;

  • Ходим билан раҳбар ўртасида;

  • Раҳбар билан раҳбар ва ҳоказолар

ўртасида бўлиши мумкин. Буни қуйдагича тасвирлаш мумкин :



Download 1.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling