1 – мавзу: корхона ва ташкилотларни шакллантиришда инсон омили


Кичик корхоналарда персонални бошкаришнинг узига хос жихатлари


Download 1.08 Mb.
bet64/66
Sana09.02.2023
Hajmi1.08 Mb.
#1181042
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66
Bog'liq
10 МАВЗУ. Korxona va tashkilotlarda xodimlar xavfsizligini boshqarish

Кичик корхоналарда персонални бошкаришнинг узига хос жихатлари

1. Кадрлар уларнинг кичик бизнесни бошқаришдаги ўрни. Умуман кадр деганда турли соҳадаги мутахассислар, шунингдек, бажараётган иши махсус касб тайёргарлигини талаб қиладиган малакали ишчилар тушунилади. Малакали ишчилар - бу одатда ўрта махсус, ҳунар-техника ўғув юртларини, махсус коллежларни битирган, иш тажрибасига эга бўлган кишилардир. Бошқарув кадрлари деганда касб фаолияти тўла ишлаб чиқариш бошқаруви вазифасини бажариш билан боғлиқ бўлган хизматчилар тушунилади.


Бошқарув кадрлари тушунчаси билан қуйидаги иккита тушунча: кадрлар сиёсати ва кадрлар билан ишлаш боғлиқ. Кадрлар сиёсати бу узоқ даврга мўлжалланган бўлиб, зарурий ишбилармонлик , касбий ва шахсий сифатларга эга юқори малакали бошқарув кадрлари тараққиёти йўналиши тушунилади. Кадрлар сиёсатининг мақсади корхонада кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг узоқ муддатли дастурини ишлаб чиқишдан иборат.
Бошқаришда энг асосий бўлиб инсон билан ишлаш ҳисобланади. Менежмент тизимида инсон корхона фаолиятининг барча жараёнларида асосий бўлиб ҳисобланади. Ҳамма иш муайян ишни бажариш учун мос келадиган одамларни ахтаришдан бошланади. Бу одатда инсон ресурслари ёки кадрлар булими томонидан амалга оширилади. Агар компания бундай бўлимга эга бўлмаса, бу иш одамларни ёллаш билан шуғулланадиган менежер томонидан бажарилади. Менежер факатгина мос келадиган кишини топиш учун эмас, балки ишловчининг фаровонлиги учун ҳам жавобгар. Ўзига ёкмаган, мос бўлмаган ва ҳақ тўланишидан коникмаган ишни бажарган ишловчи бахтсиз ва унумсиз бўлади.
Кадрлар бир неча тоифага бўлинади:

  • ишчилар (асосий ишчилар, ёрдамчи ишлаб чиқариш ишчилари, таъминловчи ишлаб чиқариш ишчилари);

  • хизматчилар (бошқарув ходимлар, мутахассислар, техник ходимлар, кичик персонал).

Бундай бўлиниш кадрларнинг нафақат фаолият мазмунини, балки ташкилотдаги урнини ҳам чегаралаб беради. Ишчилар деганда бевосита товар ва хизмат яратиш билан шуғулланадиган шахслар тушунилади. Уларнинг асосий вазифаси белгиланган операцияларни ўз иш жойларида тўғри ва самарали бажаришдир. Хизматчиларнинг моҳияти ва мазмуни ишчиларга хизмат кўрсатиш маъносидан келиб чиқади. Маҳсулот яратиш жараени қанчалик мураккаблашса ёки мувозакатдан чиқиб кетса, хизиматчиларга эҳтиёж шунчалик ортиб бораверади.
Кичик бизнеснинг бозор иқтисодиётидаги роли кадрлар сиёсатига ўз таъсирини кўрсатади. Кичик бизнеснинг ҳар бир аъзоси аввало тадбиркор бўлиши энг асосий омил сифатида қабул қилинган, чунки вазиятнинг тезкорлик билан ўзгариши барча ходимлар томонидан сезгирлик, изланувчанлик ташаббускорлик ва таваккалчиликни талаб қилади.
Ушбу талаб кичик бизнесда кадрларни бошкариш муаммолари энг муҳим муаммо деб ҳисобланади. Аксинча кичик бизнесни бошқариш тизимида кадрларнинг ўрни ва аҳамияти иқтисодиётни ривожлантириш муаммосининг ечимига кўшилган ҳисса сифатида қаралиши мумкин.
Кичик бизнеснинг юқоридаги маърузаларда қайд қилинган хусусиятлари ундаги кадрларга бўлган ўзига хос талабаларни ҳам белгилаб беради.
Ушбу талабларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:

  • кичик бизнесда кадрларнинг юқори малакали бўлишига қуйиладиган талаблар. Кичик бизнес кадрлар тайёрлашга кўп йиллар сарфлаш имконига эга эмас. Шу сабабли бу турдаги ташкилотларга тайёр мутахассислар зарур;

  • кичик бизнесда кадрларнинг ўз устида ишлашга талаб юқори. Бозор коньюктурсига богланганлик ишчиларнинг касбий кўникмаларини тез-тез ўзгариб боришини талаб қилади, аммо маблағларнинг чекланганлиги ташкилот томонидан малака оширишга имкон бермайди. Шу сабабли ходимлар мустақил равишда малака оширишлари талаб қилинади;

  • кадрларнинг ташкилот мулкдорига боғлиқлиги талаби. Бизнес бу турида ўзаро ишонч даражасига эътибор юқори бўлади, шу сабабли кадрлар мулкдорга таниш ва яқин шахслар бўлиши талаб қилинади;

  • кичик бизнесда ноаниқлик даражасининг юқорилигини кадрларга таваккал қилишга тайёр бўлиш талабини қўяди. Катта корхоналарга нисбатан эртанги кунга ишонч анча паст, шу сабабли кадрлар турли тасодифларни кўра бўлишлари талаб қилинади.

Ушбу талаблар кичик бизнесда фаоляит кўрсатувчи кадрлар хусусиятларини белгилаб берадилар. Аввало шуни қайд қилиш зарурки кичик бизнесда кадрлар асосан ички манбалардан танлаб олинади. "Кучадан келган одам" ёки эълон бўйича қабул қилинган одам тушунчаси кичик бизнес учун тўғри келмайди. Кадрларнинг асосий қисми қариндошчилик алоқалари билан боғлиқ бўлади. Иккинчи томондан, кичик бизнесда ишлаётган ходимлар ўриндошчилик асосида ишлашига имкон берилади, яъни ушбу фирмадан ташқари биронта йирик корхонада ҳам ишлаш имкони яратилади. Бу ходимларни иш билан таъминлаш муаммосини ҳал қилиш билан биргаликда, йирик корхона ҳисобидан малака оширишга ҳам йўл очиб беради.
Бундан ташқари, кичик бизнесдаги кадрларга юқори маош бериш орқали ижтимоий кафолатлар даражаси анча паст бўлади ва кадрлар шунга рози бўладилар. Шу билан бирга қисқа муддат ичида юқори даромад олиш малакали кадрларни вақтинча бўлсада кичик бизнесда ишлашини белгилаб беради.




  1. Download 1.08 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling