1 – мавзу: корхона ва ташкилотларни шакллантиришда инсон омили


Download 1.08 Mb.
bet58/66
Sana09.02.2023
Hajmi1.08 Mb.
#1181042
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   66
Bog'liq
10 МАВЗУ. Korxona va tashkilotlarda xodimlar xavfsizligini boshqarish

А.Очик ва ёпик низолар.


Очиқ низолар одатда қарама- қарши томонларнинг кўз олдида, тўғридан-тўғри вулудга келади. Бундай низолар раҳбарияти назорати остида турганлиги сабабли корхона учун унчалик хавф юғдирмайди ва уларни бошқариш осон кечади.
Ёпиқ низолар ўта хавфли. Бундай низолар аста секин ,белгиланган фурсатда портлайдиган минага ўхшатса бўлади. Агар низо ҳали “етилмаган” ёки уларни одамлар нигоҳидан яширилса, бошқача қилиб айтганда низо кишилар “ичида” бўса, билингки, бу ниҳоят хавфли ва уни бошқариш жуда қийин.
Ёпиқ низолар купинча фитна, иғво, ҳийла- найранг, фисқ-фасод шаклида ривожланиш оқибатида вужудга келади. Улар орага нифоқ солиш, бузғунчиликка қаратилга булиб, ёлғон-яшиқ,буҳтон гаплар мухолифлар учун асосий қурол вазифасини бажаради.
Очиқ низолар кўпинча нидо, чақириқ шаклида ривожланиши оқибатида вужудга келади. Улар очиқдан-очиқ чақириқ, товуш чиқариш, давит этишда ўз ифодасини топади. Бунда бир грух ходимлар ўзларига қарама-қарши бўлган расмий ёхуд но расмий грухларнинг манфаатини ўзининг манфаати томон буришга ҳаракат қилади.


В.Обектив ва субектив низолар.

Характерига қараб низолар обектив ёки субектив низоларга бўлинади.


Обектив низоларга корхонанинг ривожланиш жараёнида юзага чиқадиган реал камчиликлар ва муаммолар билан боғлиқ низолар киради. Бу низолар амали низолар бўлиб, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, раҳбарлик усулубини такомилаштириш, корхонада нармал “рухий иқлим”ни яратиш учун хизмат қилади.
Субектив низолар кшиларнинг у ёки бу воқеликка бўлган шахсий фкирларнинг турличалиги оқибатида вужудга келадиган низолар. Бу низолар табиати бўйича ҳис- туйғуга, хисиётга берилиш, қизиқонлик оқибатида юзага келади. Одатда, бундай низолар бир-бирини рухан кўра олмайди ёки бир-бирини тушунмайдиган ёхуд тушунишни хохламайдиган кишиларнинг қарама-қарши фкирлари оқибатида вужудга келади.



Download 1.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling