1 – мавзу: корхона ва ташкилотларни шакллантиришда инсон омили


­­.чизма. Шахслар ўртасидаги низо


Download 1.08 Mb.
bet56/66
Sana09.02.2023
Hajmi1.08 Mb.
#1181042
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   66
Bog'liq
10 МАВЗУ. Korxona va tashkilotlarda xodimlar xavfsizligini boshqarish

3­­.чизма. Шахслар ўртасидаги низо.
Шахслар ўртасидаги. Низо кўп ҳолларда уларнинг у ёки бу масалага бўлган нуқтаи назарларининг мос тушмаслиги, ҳодимлар билан рахбар ўртасида эса иш шароитини қониқарсизлиги кабилар юзасидан вужудга келиши мумкин. Бир лавозимга икки номзод қўйилганда ҳам шу турдаги низолар келиб чиқиш ҳоллари бўлади.
Шахслар тўқнашуви ҳам шахслараро низо туфайли бўлиши мумкин. Зеро, ҳархил тоифа фелдаги одамлар ҳама вақт ҳам бир бирларини тушуна вермайдилар. Гарчи бир кўринишда бизга шундоқ туюлса- да, шахслараро низоларнинг 75-80% моддий манфаатдорлик замирида содир бўлади.
Шахс билан гурух ўртасидаги низолар, одатда айрим шахснинг у ёки бу нарсага нисбаттан бўлган фикрининг ёки манфаатига мос тушмаслик оқибатида вужудга келади. Айтайлик, бирор олийгоҳ доценти ўзининг асосий иш жойидан ташқари пул топиш мақсадида бошқа 2-3 жойда, шу жумладан, фирмага ишлаётгани умумкафедра манфаатига зид келади. Чунки кафедра жамоаси уни шунча жойда ишлаб асосий иш жойидаги ишни қотира олмайди, ўлда-жўлда ишлашидан манфаатдор эмас. Бундай қарама-қарши ҳолат улар ўртасида низонинг келиб чиқишига сабаб бўлади.
Худди шундай ҳолат рахбарнинг бирор-бир бўлим ходимларига нибат қўллаган ноўрин жазоси рахбар билан гурух ўртасидаги тўқнашувга олиб келиши мумкин.


4-чизма. Шахс билан гурух ўртасидаги низолар.

Алоҳида шахснинг гурух билан тўқнашуви ҳам алохида шахс ва гурух ўртасидаги келишмовчиолик оқибатибатида бўлади. Масалан, маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш йўлларидан бири унинг нархини нисбатан пасайтириш йўлидир. Бу масалани корхона мажлисида муҳокома қилиш жараёнида бир гуруҳ ходимлар бундай ёъл корхона зиммасига юклатилган режани бажарилишига имкон беришини айца, бошқа бир ходим бундай ёъл маҳсулот сифатининг пасайишига, унинг устига – устак ишлаб чиқараётган махсулотнинг сифати шундоқ ҳам рақобатдош корхоналарда ишлаб чиқарилаётган айнан шундай турдаги маҳсулот сифатидан паст эканлигига, шама қилиб буй ўлнинг нотўғрилигини исботламоқчи бўлади.


Бу ердаги бир гуруҳ ходимларнинг фикри алоҳида ходимнинг фикрига мос тушмаяпти. Бундай холат ҳам низо келиб чиқиши учун сабаб бўлади.
Ҳар бир ишлаб чиқариш жамоасида ходимларнинг ўзаро муносабати икки таркибий доирада:
Формал(ёки расмий) ва Ноформал(ёки норасмий) доирада амалгам ошади. Формал гуруҳ ҳодимларининг ишлаб чиқариш ва ижтимоий фаолиятидаги маъмурий жиҳатдан мустаҳкамланган расмий алоқаларни кўрсатиб беради. Формал гуруҳ кишиларнинг лавозим бурчларидан келиб чиқувчи ўзаро муносабатларига кўра белгиланади.

Download 1.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling