1 – мавзу: корхона ва ташкилотларни шакллантиришда инсон омили


Download 1.08 Mb.
bet54/66
Sana09.02.2023
Hajmi1.08 Mb.
#1181042
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   66
Bog'liq
10 МАВЗУ. Korxona va tashkilotlarda xodimlar xavfsizligini boshqarish

Бошқариш жараёнида низо – бу раҳбар, ишчи ва бошқа ходимлар ўртасида муайян масалаларни ҳал қилишда томонларнинг бир-бири билан бир ечимга кела олмаганлиги туфайли вужудга келадиган вазиятдир.
Ишлаб чиқаришидаги низолар кишилар кайфиятига салбий таъсир қилади ва уларнинг иш қобилиятини пасайтиради, жамоадаги “руҳий иқлим”ни ёмонлаштиради, кадрлар қунимсизлигини кўпайтиради. Шунинг учун бу масалаларга доимо эътибор бериш, меҳнат жамоаларини бошқаришни, кадрлар турғунлигини таъминловчи шартлардан биридир. Ишлаб чиқаришда низоли вазиятлар олдини олишнинг барча имкониятларидан фойдаланиш лозим.
Низо қандай ҳарактерга эга бўлмасин ва у қай даражада катта бўлмасин, барча ҳолларда низонинг сабаблари ҳамда уни вужудга келтирган ҳолатлар диққат билан таҳлил қилиниши лозим. Раҳбар ҳар бир аниқ вазиятнинг тагига адолат ва объективлик билан етиши, тегишли хулосалар чиқариши керак.
Социологлар тадқиқотларининг кўрсатишича, “руҳий иқлим” яхши бўлган ҳамда интизом анча юқори бўлган жойда фақат иқтисодий кўрсатгичлар юксак эмас, балки низолар ҳам анчагина кам, ходимларнинг ўз меҳматидан катта қониқиш олаётган кўзга ташланиб туради. Ходимлар норозилиги юксак талабчанлик ва ишлаб чиқишнинг баъзи жиҳатларини яхшилаш, бу билан маҳнат унумдорлигини ошириш истагининг натижаси сифатида ижобий сабабларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Жамоа аъзоларининг принципиаллиги ҳамда камчиликлар билан муроса қилмаслик истаги жамоанинг юксак фаоллиги ва ташаббуси туфайли юзага келади.
Ишлаб чиқаришда низоли вазиятлар турли сабабларга кўра вужудга келиши мумкин. Улардан:

  • Меҳнатни ташкил қилишдаги камчиликларни;

  • Ҳақ тулашнинг такомиллаштирилмагани;

  • Ёмон меҳнат шароитларини;

  • Меҳнат ҳақидаги қонунларни бузишни;

  • Раҳбарликнинг қониқарсиз савиясини;

  • Ўзаро мунасабатлар маданиятининг паст совиясини ва ҳоказоларини кўрсатиш мумкин.

Жамоа аъзолари орасида низоларнинг кўпчилиги қуйидаги сабаблар туфайли содир бўлади:

Download 1.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling