1 – мавзу: корхона ва ташкилотларни шакллантиришда инсон омили


Танқид қилиш ва танқидни қабул қилиш қоидалари


Download 1.08 Mb.
bet50/66
Sana09.02.2023
Hajmi1.08 Mb.
#1181042
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   66
Bog'liq
10 МАВЗУ. Korxona va tashkilotlarda xodimlar xavfsizligini boshqarish

13.4. Танқид қилиш ва танқидни қабул қилиш қоидалари
Меҳнат фаолияти жараёнида кўпгина ходимлар ўз хизматдошлари шаънига, ишга доир суҳбат қатнашчиларига, музокара бўйича шериклари номига танқидий мулохазалар билдириш заруратини, айрим ҳолларда эса унга нисбатан ўз истагини билдиришни хохлаб қоладилар. Бирон-бир бўлинма раҳбарининг вазифаси ўзига буйсунадиган ходимларнинг фаолиятига, хатти-ҳаракатларига, ҳулқ-атворига танқидий баҳо бериш билан албатта боғлиқ бўлади. Кўпгина мутахассислар, ҳатто расман раҳбарлик лавозимида бўлмаганлар ҳам бир қатор ташкилий, назорат қилиш функцияларини бажариш билан боғлиқ бўладилар, бу эса ходимларнинг бажарадиган вазифаларини танқидий баҳолашни назарда тутади. Шунингдек биргаликда ишлаш жараёнида кенгашлар, музокаралар вақтида томонлардан бирида бошқа томонга нисбатан ташқи муҳитга боғлиқ танқидий фикрлар пайдо бўлади. Кимнингдир номига танқидий мулоҳазалар билдиришдан иборат объектив ёки субъектив заруратга дуч келинганда ўта хушмуомалалик ва эҳтиёткорлик кўрсатиш керак бўлади. Кишиларнинг бир-бирлари билан муомала қилишлари тажрибаси асосида танқид қилиш қоидалари ишлаб чиқилганки, уларга риоя қилмаслик вазиятни танқидий таҳлил қилишга қаратилган куч-ғайратни йўққа чиқаришни ҳам мумкин. Ўзбек халқининг миллий хусусиятларидан бири танқид қилинадиган томонда «ҳимоя тўсиғи», аразлаш, хафа бўлиш, қадр-қимматининг ерга урилиши каби туйғулар сезилади. Натижада ҳатто фойдали, ҳолисона танқид ҳам ижобий қабул қилинмайди.
Кўп ҳолларда фақат танқид қилиш қоидасига риоя қилиш эмас, балки суҳбат жараёнида уларни изчиллик билан тадбиқ этиб бориш муҳим ҳисобланади. Бундай изчилликнинг бузилиши танқидни идрок этиш самарадорлигининг пасайишига олиб келади.
Амалда ҳар бир киши бутун ҳаёти мобайнида ўз шаънига бир неча марта танқидий мулохазалар эшитишга тўғри келади. Ҳатто танқид қилувчи киши тегишли одоб қоидаларини билса ва унга амал қилса ҳам, танқид барибир маълум маънода оғриниб қабул қилинади. Бу ҳол инсон псиҳологиясининг объектив хусусиятлари билан олдиндан белгилаб берилган. Шунинг учун ҳам танқидни қабул қилишнинг айрим қоидаларини тавсия қилиш (уларни ўз онгидан ўтказиб, қараб чиқилаётган муаммонинг кесинлигини бирмунча пасайтириш) мумкин. ҳамиша қуйидагиларни эсда тутиш лозим:
- фойдасиз танқид, у вужудга келадиган вазиятларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатиш шакли ҳисобланади;
- ким танқид қилишдан ва қандай шаклда танқид қилишидан қатъи назар танқидни амалий жихатдан қабул қилиш зарур;
- танқидни идрок этишнинг марказий принсипи – «қилган нарсаларимнинг ҳаммасини ҳам бошқа вазиятда бундан ҳам яхшироқ қилишим мумкин эди» мазмунида бўлиши лозим;
- энг қимматли танқид нормал ҳисобланган нарсанинг ҳали мукаммал эмаслигига қаратилган бўлади;
- танқиднинг йўқлиги – бу уни нормал қабул қилиш қобилиятини менсимаслик ёки унга ишонмаслик кўрсаткичидир;
- танқид танқид қилувчининг бошқа томонга муносабатини аниқлаб олиш имконини беради;
- агар танқид қилувчи хато қилганда ҳам унинг ишни батафсил қараб чиқишга интилишини қўллаб-қувватлаш керак.
Шу билан бир қаторда танқид ўз доирасидан чиқиб ҳарқорат даражасига кўтарилмаслиги лозим. Ҳақорат – бу кишининг нафсига, иффатига тегадиган сўзлар билан қадр ва эътиборни тушириш ниятида ёмон муомала қилишдир.
Ҳадисларга асосланган ҳолда шуни айтиш керакки, ҳақорат – бу ахлоқсизлик бўлиб, таҳқир қилинган кишининг дилига ўрнашиб шундай ёмон жароҳатларни очадики, фурсатни ғанимат топиб ўч ва интиқом олмагунча тузалмайди. Ваҳоланки шундай экан ҳар қандай танқид ўз чегарасида фактлар билан тасдиқланган бўлиши зарур. Акс ҳолда танқид ўз доирасидан чиқиб ҳақоратга айланиши мумкин.



Download 1.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling