13.2. Саломлашиш, тақдим қилиш ва ишбилармон кишининг
ташқи қиёфаси
Ўзаро саломлашиш (сўрашиш) ва тақдим қилиш қоидалари биз ўзбек халқи учун ўзимнинг оддий туюлишига қарамасдан улар муайян билимлар ва етарли даражада диққат-эътиборни талаб қилади. Ассалому алайкум билан бошланувчи саломлашишнинг биринчи қоидаси шундан иборатки, у ҳар қандай вазиятда сизнинг илтифотли ва хайрихоҳлигингизни кўрсатиши лозим. Саломлашишнинг қандай бўлишига сизнинг кайфиятингиз ёки бошқа кишига нисбатан салбий муносабатингиз таъсир қилмаслиги лозим.
Саломлашув мусулмон дунёсида инсон учун энг юқори қадрият белгисидир. Оллоҳнинг суюкли ҳабиби бўлмиш Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи вассаллам жаноблари одоб-ахлоққа оид хадисларида: «Учрашганда қайси бирингиз биринчи бўлиб салом берсангиз, ўша одам Тангрига ҳам итоатлироқдир», деб ўқтирган эдилар. Демак, салом-алик муносабатлари инсоннинг буюк бурчи бўлиб уни ўринли бажариш шахслараро муносабатда катта ўрин эгаллайди.
Ўзаро муносабатлар жараёнида саломлашиш, бир-бирига тақдим қилиш ёки қўл беришиш, кучоқ очиш жараёни турли вазиятларда юз бериши мумкин. бу ўзига хослик асосан кўрсатиб ўтилган мазкур ҳолатларда ким биринчи бўлиб ҳаракат қилиши лозимлиги ёки шундай ҳуқуққа эга эканлигида ифодаланади.
Айрим ҳолларда ходимлардан кимнингдир «биринчи қадам» ҳуқуқи ёки мажбуриятини яққол акс эттириш учун одат ва аҳлоқ доирасида кенг фойдаланиладиган қуйидаги тартиб-қоидаларни келтириб ўтамиз (15.1-жадвал).
15.1-жадвал
Турли вазиятларда саломлашиш қоидалари
Do'stlaringiz bilan baham: |