1 – мавзу: корхона ва ташкилотларни шакллантиришда инсон омили


Кичик корхоналарда персонални бошкариш масалалари буйича ривожланган мамлакатлар тажрибаси


Download 1.08 Mb.
bet66/66
Sana09.02.2023
Hajmi1.08 Mb.
#1181042
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66
Bog'liq
10 МАВЗУ. Korxona va tashkilotlarda xodimlar xavfsizligini boshqarish

3.Кичик корхоналарда персонални бошкариш масалалари буйича ривожланган мамлакатлар тажрибаси.

Корхоналарда ташкилотчи ва тарбяичи бўлиш ҳар кимнинг ҳам кулидан келавермайди. Чунки бу ишлар ўта мураккаб ва маъсулиятли иш бўлиб, кишининг алоҳида хулк-атворга эга бўлишини, сунгра уни доимий равишда такомиллаштириш ва ривожлантиришни талаб қилади.


Тажрибали раҳбар ходимлар ўз ишини доимий равишда шахсий режага асосан олиб борадилар. Чунки улар шахсий режани ишлаб чиқаришни юқори даражада уюштириш манбаи деб карайдилар.
"Ёмон корхона ёки завод йўқ лекин ёмон раҳбарлар бор". Бу ибора шуни билдирадики, ёмон ишлаб турган корхонага жамоани яхши бошқарадиган, ташкилотчилик қобилияти юқори, меҳнатсевар, талабчан, билимдон раҳбар қўйилса, у корхона тезда яхши корхоналар сафига қўшилади. Агар яхши ишлаб турган корхоналарга тасофидан ташкилотчилик қобилияти паст раҳбар келиб қолса, аксинча, у корхона аста- секин ёмон ишлайдиган корхонага айланади. Бундан шундай хулоса чиқариш керакки, ишлаб чиқаришда раҳбарнинг ташкилотчилик қобилияти режаларни ва бошқа масалаларни ўз вақтида ечишда катта аҳамиятга эгадир.
Тажрибали раҳбар ходимлар афсуски кам, баъзи ҳолларда топилмайди. Шу сабабли ишлаб чиқаришга янги раҳбар ходимлар таклиф қилинади. Улар учун раҳбарлик ишини мукаммал ўрганиш жуда кийин кучади. Бундай раҳбарлар ёш бўлишига қарамасдан яхши мутахассис, ташкилотчи бўлиши ва ўз ишини мукаммал билиши керак янги раҳбар икки томонлама текширувдан ўтказилади.
Бир томондан, раҳбар сифатида унинг ишини, тартибини, интизомини, ишчилар билан ишлаш усулбини, муомаласини юқори раҳбар ходимлар текшириб, назорат қилиб боради. Зарур бўлганда унга ишдаги камчиликларини тузатиш учун кўрсатмалар беради.
Иккинчи томондан, ўз кули остида ишлайдиган ишчилар ва иш бўйича қабулига келувчилар, ҳамкорликда ишлайдиган корхоналарнинг ходимлари масалаларни ҳал қилиш вақтида унинг раҳбарлик қобилиятини текширадилар ва унга ўзларича баҳо берадилар. Бунда англашилмовчилик ҳоллари ҳам рўй бериши мумкин. Масалан, янги раҳбарнинг қабулига келган ҳар бир ходим ўзининг муаммосини ижобий ечиш учун бутун вужудини, билимини ва тажрибасини намоён қилади. Агар янги раҳбар унинг талабини ечишга каршилик курсатса ёки ижобий хал килмаса унинг тажрибаси йуқлиги тўғрисида камситиб куйишлари мумкин. Бундай ҳолларда раҳбар ходим ўзини йуқотмасдан, берилган саволларга жавоб беришга тайёр туриши ва асабийлашмасдан иш тутиши лозим. Шунга ўхшаш ҳоллар раҳбарларнинг иш жараёнида, корхона, цех участкаларда тез-тез учраб туради. Шунинг учун янги раҳбарларни доимий равишда ўргатиш ва ўқитиш, иш тажрибасини ошириш керак. Бу ишлар билан бирлашма бош директорининг ходимлар бўйича муовини ва унга буйсунувчи ходимлар бўлими шуғулланади.
Янги ташкилотчининг муҳим сифатларидан бири унинг ишчиларга, уларнинг тажрибаси, қобиляити, шахсий хислартларини ҳисобга олган ҳолда меҳнатни тақсимлашидир. Зеро, ҳеч қачон ишчига топширикни унинг имкониятидан юқори даражали қилиб бериш керак эмас, акс ҳолда, берилган топшириқ бажарилмай қолиши мумкин. Ишчиларга бериладиган топшириқ қанчалик мураккаб бўлмасин, лекин бажариладиган бўлиши шарт. Шундагина бажарувчи у ишни бажариш учун бор кучини ва вужудини уларнинг кунглигини кўтаради ва кучига куч қўшади.
Талабчанлик берилган топшириқнинг бажарилишини ўз вақтида назорат қилиш ҳам ташкилотяининг муҳим сифатлари жумласига киради.
Раҳбар аввало ўзига нисбатан талабчан бўлиши ва бошқаларга намуна кўрсатиши лозим.
Агар раҳбарнинг ўзи берилган топшириқларни ўз вақтида бажармаса, унда ўз кўл остидаги ишчилардан ўзи берган топширикларни бажаришни талаб қилиши жуда қийин бўлади. Шундай раҳбарлар ҳам борки, улар бошқа ходимларнинг вазифаларини бажаришга ўзларини кушаверадилар, натижада ўзларининг вазифасини бажаришларига вақтлари етмай кўчади. Шунинг учун ҳамма вазифаларни тенг баробар, чуқур ўйлаб нормативларга асосан тақсимлаш зарур.



1 Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси: Қонунлар ва фармонлар. - Т.: Ўзбекистон, 1992-77-б.

2 Ўзбекистон Республикасининг +онуни. Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тў\рисида Ўзбекистон Республикаси: =онунлар ва фармонлар.- Т.: Ўзбекистон, 1992- 87 б.

31 Grant V. Smit C. Personnel Administration and industrial Relations. L. 1969



41 Tead O. Matgall H. Personnel Administration: Its Principles and Praktika. N.Y. 1926

52 French W. The Personnel Menegement Process: Human Resonrses Administration. Boston . 1970. P.46



Download 1.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling