1 – мавзу: корхона ва ташкилотларни шакллантиришда инсон омили
Download 1.08 Mb.
|
10 МАВЗУ. Korxona va tashkilotlarda xodimlar xavfsizligini boshqarish
Ноформал гуруҳ шахсий симпатия ва антипатиялар асосидаги норасмий муносабатларни, манфаатларнинг умумийлигини, ҳарактеларнинг ўхшашлигини, ўзаро бир-бирини тушунишни ифодалайди.
Ҳар иккала гуруҳ доимо бир-бирига таъсир қилиб туради ва шу жараёнда низоли ҳолатлар ҳам вужудга келиб туради. Гуруҳлараро низоларга: Бўлимлар билан бўлимлар ўртасидаги; Маъмурият билан касаба уюшмаси ўртасидаги; Бўлимлар билан маъмурият ўртасидаги; Бўлимлар билан касаба уюшмаси ўртасидаги низолар мисол бўла олади. Бу турдаги низолар айниқса бир йўналишдаги бошқарув гуруҳлари билан штабли бошқарув гуруҳлари ўртасида содир бўладиган низоли вазиятларда яққолроқ кўринади. Штабли бошқарув гуруҳларида банд бўлганлар, одатда бир йўналишдаги бошқарув гуруҳларида банд бўлганларга қараган ёш ва иқтидорли кишилар бўладилар. Улар кўпинча “кўча” сўзлари билан муомила қилишини хуш кўрадилар. Бу эса гуруҳлар ўртасидаги муомилани жиддийлаштиради. Бир йўналишидаги раҳбарлар ахборотларни олиш нуқтаи назардан штабли раҳбарларга тобе эканликларини пеш қилиб, улар берган тавсияларини рад этишлари мумкин Экстремал шароитида бир йўналишидаги раҳбарлар штабли раҳбарлар томонидан қилинадиган тавсияларининг шундай вариантини атайлаб танлайдиларки, бу вариант пировард натижада мазкур ишнинг барбод бўлишига сабаб бўлади. Бу ҳаракат мутахассисларни “ўз ўрнига қўйиш” ёки ўч олиш мақсадида қилинган ҳаракат бўлади. Бундан ғазабланган штабли раҳбарлар бир йўналишдаги раҳбарларни ахборотга киритиб боришини янада қийинлаштириб уларни ўзларига тобелигини кучайтиради. Бундай ҳолларда низоли вазият юзага келади ва бора-бора у пишиб ўзаро тўқнашиш содир бўлади. Бир корхона доирасидаги бўлимларнинг мақсадлари бир-бирига мос тушмаслиги сабабли нам тез-тез низолар чиқиб туради. Масалан: Корҳонанинг муайян бўлими ўзининг маҳсулотларини четга сотиб юқори фойда олишни, шу корҳона доирасидаги бўлимларга паст нархда сотиб фойда олишдан афзал кўради; Кундузги сменада банд бўлган тиббий ҳодимлар ишчиларга хизмат кўрсатиш дараласи паст бўлганлигидан кечки сменадаги банд бўлган тиббий ходимлар устидан шикоят қилишлари мумкин ва аксинча; Товарларни сотиш бўлими истеъмолчиларнинг талабини қондириш учун ҳар доим омборда кўпроқ товар ғамламасининг етарли бўлишини ҳоҳласа, ишлаб чиқариш бўлими эса бундан манфаатдор эмас, чунки бундай иш туйиш ишлаб чиқариш харажатларнинг ошишига, бу эса ўз навбатида маҳсулот баҳосининг ошишига олиб келади. Гуруҳлараро низолар ўз табиатига кўра аралаш низолардир, чунки уларнинг вужудга келиши барча юқоридаги низо турларининг таъсири остида бўлади. Мавҳумлигига қараб, низолар очиқ ёки ёпиқ кўринишларда бўлиши мумкин. Download 1.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling