1-§. Миллий маҳсулотнинг мазмуни, таркибий қисмлари ва ҳаракат шакллари


Чет элликларнинг миллий иқтисодиёт товарларига сарфлари


Download 115.15 Kb.
bet7/10
Sana09.04.2023
Hajmi115.15 Kb.
#1343857
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
17. Yalpi ichki mahsulot milliy daromad, sof milliy mahsulot.

Чет элликларнинг миллий иқтисодиёт товарларига сарфлари худди мамлакат ичидаги истеъмолчилик сарфлари каби миллий ишлаб чиқариш даражасига боғлиқ. Шу сабабли ЯИМни сарфлар бўйича ҳисоблашда товар ва хизматларга чет элликларнинг сарфлари, яъни экспорт қиймати ҳам қўшилади. Бошқа томондан, истеъмол ва инвестицион сарфлар ҳамда давлат маблағларининг бир қисми импорт қилинган, яъни чет элда ишлаб чиқарилган товарларга сарфланади. Миллий ишлаб чиқариш умумий ҳажми асоссиз ошиб кетмаслиги учун импорт ҳажми ЯИМ таркибидан чиқарилади. Бунинг учун экспорт ва импорт миқдорлари ўртасидаги фарқ аниқланади. Бу фарқ товар ва хизматларнинг соф экспорти ёки оддий қилиб соф экспорт дейилади. Соф экспорт ижобий ва салбий бўлиши мумкин. Агар экспорт импортдан ортиқ бўлса ижобий, импорт экспортдан ортиқ бўлса салбий бўлади.
Қараб чиқилган сарфларнинг тўрт тоифасига нотижорат муассасалар (касаба уюшмалар, сиёсий партиялар, диний ташкилотлар ва ижтимоий ташкилотлар) сарфлари ва моддий айланма воситалари заҳирасидаги ўзгаришларни қўшиб чиқиш йўли билан ЯИМ ҳажми аниқланади.
2004 йил Ўзбекистонда сарфлар (фойдаланиш) бўйича ЯИМ 12189,5 млрд. сўмни ташкил қилиб, у таркибан қуйидагича бўлган:
пировард истеъмолга сарфлар – 8386,4 млрд. сўм (68,8%);
ялпи жамғариш – 2913,3 млрд. сўм (23,9%);
соф экспорт – 889,8 млрд. сўм (7,3%).
Учинчи усул – бу ЯИМни ҳисоблашга даромадлар бўйича ёндошув.
Мазкур йилда ишлаб чиқарилган пировард маҳсулот ҳажмидан олинган барча даромадлар уй хўжаликлари ихтиёрига иш ҳақи, рента тўловлари, фоиз ва фойда шаклида келиб тушади. Шу сабабли бу усулда ЯИМ пировард маҳсулот ҳисобидан олинган ана шу барча даромадларни қўшиб чиқиш орқали аниқланади.
ЯИМни даромадлар бўйича ҳисоблашда уй хўжаликлари, корхона ва давлат муассасаларининг дастлабки, яъни тақсимланган даромадларини меҳнат ҳақи ва ялпи фойдага (рента, ссуда фоизи ва тадбиркорлик фойдаси ва ҳ.к.) ажратиш мумкин. ЯИМни мазкур усул бўйича ҳисоблашда даромадларнинг барча суммасига истеъмол қилинган асосий капитал қиймати (амортизация ажратмаси) ва бизнесга эгри солиқлар суммаси ҳам қўшилади.
Агар ЯИМни ҳисоблашнинг охирги икки усулини оддий тенглик шаклида тасвирласак:
Мазкур йилда ишлаб чиқарилган ЯИМни сотиб олишга сарфлар ҳажми = Мазкур йилда ишлаб чиқарилган ЯИМдан олинган пул даромадлари суммаси.
Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг барча сарфлари айни пайтда мазкур маҳсулотни ишлаб чиқаришга ўзининг ишчи кучи ва моддий ресурсларини бозордаги сотувчилар учун даромад ҳисобланади.



Download 115.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling