1 – savol bayoni


Download 0.52 Mb.
bet1/3
Sana02.01.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1075151
  1   2   3
Bog'liq
Pul va bank


Ergasheva Dildora BIA 98 – guruh
Pul va bank fanidan topshirgan oraliq nazorat ishi
12 – variant
1. Биметаллизм пул тизимининг стандартлари
2. Чиқим (таклиф) инфляцияси
3. Ўзбекистонда миллий валютани муомалага киритилиши


1 – savol bayoni: Bimetallizm — qiymat oʻlchovi (qonunlashtirilgan umumiy ekvivalent) vazifasini 2 nodir metall — oltin va kumush bajaradigan pul tizimi hamda shu ikki metalldan zarb qilingan tangalarning mamlakatda muomalada yurishi. B. 16 — 19-asrlarda Gʻarbiy Yevropada keng tarqalgan edi. B.ning 2 shakli mavjud boʻlgan. Bular: 1) oltin tangalar bilan kumush tangalarning bir-biriga nisbati bozor qiymatiga qarab stixiyali ravishda belgilanadigan parallel valyuta. tizimi; 2) ikki metall qiymatlari oʻrtasidagi nisbat davlat tomonidan belgilanadigan qoʻsh valyuta tizimi. B. sharoitida qogʻoz pullar emissiya muassasalari xohishi bilan yo oltinga, yoki kumushga maydalangan, shuning uchun mamlakatning valyuta zaxirasi 2 metalldan iborat boʻlgan. Qoʻqon, Buxoro va Xiva xonliklaridagi pul tizimi B.dan ham murakkabroq boʻlib, muomalada 2 emas, balki 3 metall: oltin ("tilla"), kumush ("tanga") va mis ("pul") yurgan. Ularning qiymatlari oʻrtasidagi nisbat iktisodiy va siyosiy sabablar tufayli doimo oʻzgarib turgan. Bu esa tovar-pul munosabatlarini juda qiyinlashtirgan. Zotan B. ham, muomalada 3 metall yurishi ham pulning umumiy yagona muqobil sifatidagi tabiatiga zid edi. Taraqqiy etgan mamlakatlar 19-asr oxirlariga kelib monometallizm (oltin)ga asoslangan pul tizimiga birinketin oʻtdilar. 20-asrning 60- yillar oxiridan qogʻoz pullarning oltin taʼminoti bekor qilinishi bilan monometallizm ham oʻz ahamiyatini yoʻqotdi.
Пул ва банклар узоқ муддатли ижтимоий ривожланишнинг натижаси бўлиб, замонавий цивилизациянинг муҳим ажралмас қисми ҳисобланади. Уларнинг амал қилиши ижтимоий маҳсулотни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёнларининг узлукцизлигини таъминлаш имконини беради. Шу сабабли, пул ва банкларни алоҳида фан сифатида ўрганиш зарурияти юзага келди. Зеро дунёнинг барча мамлакатларида иқтисодиётнинг самарали ўсиши банкларнинг молиявий барқарорлигини ошиши ҳамда тижорат банклари томонидан молиявий қўллаб-қувватлашга кўпдан боғлиқ бўлгани учун фаннинг олий малакали кадрларни тайёрлашда ўрни беқиёсдир.
Фанда пул ва банклар категорияларининг пайдо бўлиши ва уларнинг эволюцияси, пул назарияларининг моҳияти, асосчилари ва намоёндалари, пул айланмаси тушунчасининг моҳияти, пул муомаласи ва уни ташкил қилиш асослари, пул тизимининг мазмуни ва уни ташкил қилиш асослари, инфляция ва унинг юзага келиш сабаблари, кредит тушунчаси ва унинг зарурлиги, кредит муносабатлари юзага келишининг сабаблари ва шарт-шароитлари, банкларнинг дастлабки операциялари, Марказий банкларнинг юзага келиш сабаблари, мақсади ва ташкилий тузилиши, тижорат банклари фаолиятининг ташкилий асослари, тижорат банклари актив ва пассив операциялари, нобанк молия-кредит ташкилотлари ва улар фаолиятининг зарурлиги, кредит тизими ва унинг таркиби, валюта муносабатлари асослари ва халқаро молия институтлари фаолиятига доир ғоялар, атама ва тушунчалар, назарий қарашлар, концепция ва моделлар, тамойиллар, ёндашув, усул, услуб, йўсинлар ва шу каби бошқа атрибутларни тизимли ва комплекс равишда мужассамлаштирувчи илмий-назарий ва методологик асослар узвийлик ва узлуксизлик тамойиллари нуқтаи-назаридан мантиқий кетма-кетликда ўз аксини топган.
Пул ва банклар курси иқтисод ва молия йўналишлар учун энг асосий таянч фанлардан бири саналади. Курсни ўрганиш жараёнида пул муносабатларини иқтисодий асослаш, кредит ва тўлов тизимининг ташкилий ва иқтисодий асоси, банк фаолияти бўйича қарорларни иқтисодий ва ташкилий ўрганишнинг илғор шакллари ва усулларини ишлаб чиқиш, банк фаолиятини тартибга солувчи иқтисодий меъёрлар ҳисоб-китоби, уларни баҳолаш, ташкил қилиш ва таклифлар ишлаб чиқишда муҳим рол ўйнайди.
Шунга кўра, банк иши фаолиятида иш юритадиган мутахассисларга алоҳида талаблар қўйилади. Бу фан асосий ихтисослик фанларининг таянчи ҳисобланиб, иқтисодиёт бўғимининг ажралмас қисми ҳисобланган банк тизими ва иқтисод соҳасига кадрлар етказиб беришда муҳим рол ўйнайди.
Фаннинг мақсади – талабаларга пулнинг зарурлиги, моҳияти, пул назариялари ва пул айланмаси, кредит ва кредит муносабатлари, банклар ва банк тизими, валюталарнинг халқаро миқёсдаги ҳаракатини ташкил қилиш бўйича чуқур назарий ва амалий билимлар беришдан иборат.
Фаннинг вазифаси - пулнинг келиб чиқиши ва зарурлиги, пулнинг моҳияти ва пул муомаласи қонунлари, пул айланмаси ва пул тизими, кредитнинг моҳияти ва принциплари, кредитнинг шакллари ва турлари, банк тизими ва унинг таркиби, тижорат банклари операциялари, нобанк молия кредит институтлари фаолияти, халқаро валюта муносабатларини ташкил қилиш ва тартибга солиш асослари хусусидаги назарий ва амалий билимларни ўрганишлари ҳамда ўзлаштиришлари, билим, кўникма ва малакасига қуйидаги талаблар қўйилади, яъни:
- пул, кредит ва банклар категорияларининг пайдо бўлиши ва уларнинг эволюцияси;
- пул назарияларининг моҳияти, асосчилари ва намоёндалари;
- пул айланмаси тушунчасининг моҳияти;
- пул муомаласи ва уни ташкил қилиш асослари;
- пул тизимининг мазмуни ва уни ташкил қилиш асослари;
- инфляция ва унинг юзага келиш сабаблари;
- кредит тушунчаси ва унинг зарурлиги;
- кредит муносабатлари юзага келишининг сабаблари ва шарт-шароитлари;
- банкларнинг дастлабки операциялари;
- Марказий банкларнинг юзага келиш сабаблари, мақсади ва ташкилий тузилиши;
- тижорат банклари фаолиятининг ташкилий асослари;
- тижорат банклари актив ва пассив операциялари;
- нобанк кредит ташкилотлари ва улар фаолиятининг зарурлиги;
- кредит тизими ва унинг таркиби, валюта муносабатлари асослари;
- халқаро молия институтлари фаолияти ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
- пул, кредит ва банкларнинг шакллари ва турларини;
- пул назарияларининг ўзига хос хусусиятларини;
- нақд ва нақдсиз пул айланмасини;
- пул агрегатлари ва уларнинг таркибини;
- пул тизимининг элементлари ва унинг ривожланишини;
- инфляциянинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини;
- кредит қонуниятлари ва муносабатларининг ривожланиш босқичларини;
- кредитнинг турлари, шакллари ва функцияларини;
- банкларнинг турлари ва банк тизимининг элементларини;
- Марказий банкнинг ташкилий тузилиши ва функцияларини;
- тижорат банкларининг ташкилий тузилиши ва функцияларини;
- тижорат банклари актив ва пассив операцияларининг таркибини;
- нобанк кредит ташкилотлари ресурс базасининг шаклланиши ва актив операцияларини;
- кредит тизимининг элементлари ва турларини;
- миллий валюта тизими ва унинг элементларини;
- халқаро молия институтларининг ривожланишини билиши ва улардан фойдалана олиши;
- пул, кредит ва банкларнинг функциялари ва уларнинг ўзаро алоқадорлигига баҳо бериш;
- замонавий пул назариялари аҳамиятини англаш;
- пул айланмасини ташкил этиш;
- пулларга бўлган талаб ва таклифни аниқлаш ҳамда пул ислоҳотларини амалга ошириш;
- пул муомаласини барқарорлаштириш;
- кредит шаклларидан фойдаланиш;
- кредит тизимининг барқарорлигини таъминлаш;
- Ўзбекистон Республикаси банк тизимини тартибга солиш;
- тижорат банклари актив операцияларининг рисклилиги ва даромадлилигини баҳолаш;
- валюта муносабатларини барқарорлаштириш;
- халқаро молия институтлари фаолиятини тартибга солиш кўникмаларига эга бўлиши керак.
Пул ва банклар фанини ўрганиш учун услубий асос бўлиб Ўзбекистон ва хорижлик олимлар ва иқтисодчиларнинг назарий ва амалий ишланмалари, Ўзбекистон республикасида банклар фаолияти ва пул-кредит сиёсатини тартибга солишга оид қонунлари ва норматив хужжатлар ҳисобланади. Пул ва банклар фани умумкасбий фан ҳисобланади. Мазкур фанни ўрганиш жараёнида талабалар ўқув режасида режалаштирилган “Банк иши”, “Молия”, “Молия бозори”, “Суғурта иши”, “Солиқлар ва солиққа тортиш” ва бошқа иқтисодий фанлар билан бевосита боғлиқликда билим ва кўникмаларга эга бўлиши талаб этилади.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling