10-савол. Инновацион фаолиятини рағбатлантириш механизми дегандачи?
Жавоб. Саволингиз учун рахмат! Инновацион фаолиятини рағбатлантириш механизми – bu Инновацион фаолиятини рағбатлантиришни tashkil etish tizimi, tashkillashtirish jarayonini amalga oshiradi. Tashkillashtirish – mexanizmning vazifasi, uning harakatlari natijasidir. Mexanizmning tavsifi – u qanday tashkil etilganligi va qanday ishlashi bayonidir deyishimiz mumkin.
11-савол. Инновацион фаолиятини рағбатлантириш механизмини қандай килиб такомиллаштириш мумкин?
Жавоб. Саволингиз учун рахмат! Фикримизча, инновацион фаолиятни рағбатлантириш механизмини такомиллаштиришда эътиборга олиниши керак бўлган асосий жиҳатлардан бири - бу ташкилотнинг ҳаёт циклининг асосий босқичлари учун механизмни амалга ошириш хусусиятларидир. Биз, айнан ташкилотнинг ҳаёт циклининг асосий босқичлари бўйича кўриб чиққанмиз.
12-савол. Сизнинг диссертация ишингиз тўқимачилик саноати корхоналари фаолиятини тадқиқ этишга қаратилган бошқа диссертация ишларидан нимаси билан фарқ қилади?
Жавоб: Саволингиз учун рахмат устоз! Тўқимачилик саноати бугунги кунда халқимизни кенг истеъмол товарлари билан таъминлашда катта ўрин тутадиган тармоқлардан ҳисобланади. Жуда кўп тадқиқотчи олимларимиз мазкур тармоқни ривожлантиришга қаратилган илмий-тадқиқот ишларини бажарганлар ( Хакимов Зиёдулла -маркетинг, Турсунов Бобир – и/ч салоҳияти, Яхьяева Инобат – ресурстежамкорлик). Бизнинг тадқиқот ишимизнинг бошқа диссертация ишларидан фарқи “to‘qimachilik sanoati korxonalarida innovasion faoliyatni rag‘batlantirish mexanizmini takomillashtirish” га қаратилганлиги билан тавсифланади.
13- савол. Сиз ўз тадқиқот ишингизда қайси хориж мамлакатлари илмий-инновацион ривожлантириш моделини кўриб чиққансиз?
Жавоб: Саволингиз учун рахмат устоз! Бугунги кунда саноати ривожланган давлатларни илмий-инновацион ривожлантириш моделининг учта асосий типини фарқлаш мумкинлиги таъкидланган. Биринчидан, фанни ривожлантириш, юқори даражада илмий-инновацион салоҳиятга эга, илмий-ишлаб чиқариш циклининг барча босқичларини қамраб оладиган, катта миқёсдаги йирик лойиҳаларни амалга ошириш етакчилик қиладиган давлатлар (АҚШ); иккинчидан янгиликлар киритишни инновацион инфратузилмани ривожлантириш, жаҳон илмий-техник тараққиёти ютуқларини жорий этилишини, фан ва технология соҳасида фаолиятни мувофиқлаштиришни рағбатлантирувчи давлатлар (Япония, Жанубий Корея); учинчидан эса, янгиликларни кенгроқ тарқатишга, қулай инновацион муҳитни яратишга, иқтисодиётнинг таркибий тузилмасини мувофиқлаштиришга ҳаракат қиладиган давлатлар (Германия, Швеция, Швейцария) ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |