1- сон Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти Молиявий ҳисоботни тақдим этиш Мақсад


Download 497.59 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/39
Sana16.11.2023
Hajmi497.59 Kb.
#1778744
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
IAS 1 (2)



1-сон БҲХС 
© МҲХС Фонди 

1-
сон Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти
Молиявий ҳисоботни тақдим этиш 
Мақсад 

Мазкур стандарт ташкилотнинг олдинги даврлардаги молиявий ҳисоботлари, шунингдек, бошқа 
ташкилотларнинг молиявий ҳисоботи билан қиёсланишини таъминлаш мақсадида умумий 
мақсаддаги молиявий ҳисоботни тақдим этиш асосларини белгилаб беради. У молиявий ҳисоботни 
тақдим этишга нисбатан умумий талабларни, унинг тузилишига оид кўрсатмаларни ҳамда унинг 
мазмунига доир минимал талабларни белгилайди. 
Қўллаш доираси 

Ташкилот мазкур стандартни умумий мақсаддаги молиявий ҳисоботни Молиявий ҳисоботнинг 
халқаро стандартларига (МҲХСлар) мувофиқ тайёрлашда ва тақдим этишда қўллаши лозим. 

Бошқа МҲХСлар муайян операциялар ва бошқа ҳодисаларни тан олиш, баҳолаш ва ёритиб бериш 
бўйича талабларни белгилайди. 

Мазкур стандарт 34-сон БҲХС “Оралиқ молиявий ҳисобот”га мувофиқ тайёрланган қисқартирилган 
оралиқ молиявий ҳисоботнинг тузилиши ва мазмунига нисбатан қўлланмайди. Лекин, бундай 
молиявий ҳисоботга нисбатан 15-35 бандлар қўлланади. Мазкур стандарт барча ташкилотларга, 
жумладан 10-сон МҲХС “Консолидациялашган молиявий ҳисобот” га мувофиқ консолидациялашган 
молиявий ҳисоботни тақдим этадиган ва 27-сон БҲХС “Алоҳида молиявий ҳисобот”га мувофиқ 
алоҳида молиявий ҳисоботни тақдим этадиган ташкилотларга нисбатан бир хил тарзда қўлланади. 

Мазкур стандартда тижорат ташкилотларига, шу жумладан давлат секторидаги тижорат 
ташкилотларига мос келадиган атамалар қўлланади. Агар хусусий сектордаги ёки давлат секторидаги 
нотижорат фаолиятни амалга оширадиган ташкилотлар мазкур стандартни қўлласа, улар молиявий 
ҳисоботдаги муайян моддалар ва молиявий ҳисобот учун фойдаланиладиган номланишларни 
ўзгартириши зарур бўлиши мумкин. 

Шу тарзда, 32-сон БҲХС “Молиявий инструментлар: тақдим этиш”да таърифланганидек, хусусий 
капиталга эга бўлмаган ташкилотлар (масалан, баъзи ўзаро фондлар) ва улушли қўйилмаси ҳусусий 
капитал бўлмаган ташкилотлар (масалан, баъзи кооператив ташкилотлар) молиявий ҳисоботда 
аъзолар ёки қатнашчилар улушларини тақдим этилишига тузатиш киритиши зарур бўлиши мумкин.   

Download 497.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling