1- сон Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти Молиявий ҳисоботни тақдим этиш Мақсад


Download 497.59 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/39
Sana16.11.2023
Hajmi497.59 Kb.
#1778744
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
IAS 1 (2)

Мулкдорлар – бу хусусий капитал сифатида таснифланган инструментларнинг эгалари. 
Фойда ёки зарар – бу бошқа умумлашган даромаднинг таркибий қисмларини ҳисобга 
олмаганда, харажатлар чегирилган даромаднинг умумий суммасидир. 
Қайта таснифлаш тузатишлари – бу жорий ёки олдинги даврларда бошқа умумлашган 
даромадда тан олинган лекин жорий даврда фойда ёки зарар сифатида қайта таснифланган 
суммалардир. 
Жами умумлашган даромад – бу давр мобайнидаги операциялар ва бошқа ҳодисалар 
натижасида хусусий капиталда юзага келадиган ўзгаришдир, бундан мулкдорлар билан 
уларнинг мулкдор сифатида амал қилишидаги операциялардан юзага келадиган ўзгаришлар 
мустасно. 
Жами умумлашган даромад “фойда ёки зарар”нинг ҳамда “бошқа умумлашган даромад”нинг барча 
компонентларини қамраб олади. 

Мазкур стандартда “бошқа умумлашган даромад”, “фойда ёки зарар” ва “жами умумлашган даромад” 
атамалари қўлланишига қарамасдан, ташкилот, агар маъноси аниқ бўлса, жами кўрсаткични 
тавсифлаш учун бошқа атамалардан ҳам фойдаланиши мумкин. Масалан, ташкилот фойда ёки 
зарарни тавсифлаш учун “соф даромад” атамасидан фойдаланиши мумкин. 
8A 
Қуйидаги атамаларнинг таърифи 32-сон БҲХС “Молиявий инструментлар: тақдим этиш”да 
келтирилган ва улар мазкур стандартда 32-сон БҲХСда белгиланган маъносига кўра қўлланади: 
(a) 
улушли инструмент сифатида таснифланган қайтариб сотиш ҳуқуқини берадиган молиявий 
инструмент (32-сон БҲХСнинг 16А ва 16Б-бандларида келтирилган) 
(б) 
ташкилотга унинг соф активларидаги пропорционал улушни бошқа томонларга бериш 
мажбуриятини фақатгина ликвидация жараёнида юклайдиган ва улушли инструмент 
сифатида таснифланадиган инструмент (32-сон БҲХСнинг 16В ва 16Г-бандларида 
келтирилган). 
Молиявий ҳисобот 

Download 497.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling