1- сон Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти Молиявий ҳисоботни тақдим этиш Мақсад


  Ташкилот ҳисоб сиёсатининг аҳамиятли жиҳатлари ёки бошқа изоҳлар билан бир қаторда


Download 497.59 Kb.
Pdf ko'rish
bet35/39
Sana16.11.2023
Hajmi497.59 Kb.
#1778744
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39
Bog'liq
IAS 1 (2)

122 
Ташкилот ҳисоб сиёсатининг аҳамиятли жиҳатлари ёки бошқа изоҳлар билан бир қаторда, 
ҳисоб баҳоларига оид мулоҳазалардан ташқари (125-бандга қаранг), раҳбарият томонидан 
ҳисоб сиёсатини қўллаш жараёнида қабул қилинган ва молиявий ҳисоботда тан олинган 
суммаларга ўта аҳамиятли даражада таъсир этган мулоҳазаларни ёритиб бериши лозим. 
123 
Ташкилот ҳисоб сиёсатини қўллаш жараёнида раҳбарият ҳисоб баҳоларига оид мулоҳазалардан 
ташқари, молиявий ҳисоботда тан олинадиган суммаларга аҳамиятли таъсир этиши мумкин бўлган 
турли мулоҳазаларни амалга оширади. Масалан, раҳбарият қуйидагиларни аниқлашда мулоҳаза 
қилади: 
(a) 
[чиқариб ташланган] 
(б) 
молиявий активлар ва ижарадаги активларга эгалик ҳуқуқи билан боғлиқ деярли барча 
аҳамиятли рисклар ва мукофотлар бошқа ташкилотга ўтказилганлиги; ва 
(г) 
муайян товарларни сотиш ўз моҳиятига кўра молиялаштириш келишуви бўлиши ва шу 
туфайли тушумни юзага келтирмаслиги; 
(д) 
молиявий активнинг шартнома шартлари белгиланган муддатларда фақат асосий сумма ва 
тўламаган асосий сумманинг фоизлари бўлган пул оқимларини келтириб чиқараганлиги. 
124 
122-бандга мувофиқ ёритиб бериладиган баъзи маълумотлар бошқа МҲХСларда талаб этилади. 
Масалан, 12-сон МҲХС “Бошқа ташкилотлардаги улушларни ёритиб бериш” ташкилотдан у бошқа 
ташкилотни назорат қилишини аниқлашда амалга ошириладиган мулоҳазаларни ёритиб беришни 
талаб этади. 40-сон БҲХС “Инвестиция кўчмас мулки» инвестиция кўчмас мулкини эгаси 
фойдаланадиган мулкдан ва одатдаги фаолият доирасида сотиш учун мўлжалланган мулкдан 
фарқлаш учун мулкни таснифлаш қийин бўлганда, ташкилот томонидан ишлаб чиқилган мезонларни 
ёритиб беришни талаб этади. 


1-сон БҲХС 
© МҲХС Фонди 
23 
Ҳисоб баҳоларига нисбатан ноаниқлик манбалари 

Download 497.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling