Хусусий капитал сифатида таснифланган қайтариб сотиладиган
молиявий инструментлар
136A
Улушли инструментлар сифатида таснифланган қайтариб сотиладиган молиявий
инструментлар бўйича ташкилот қуйидагиларни ёритиб бериши лозим (бирор бошқа қисмда
ёритиб берилмаган бўлса):
(a)
хусусий капитал сифатида таснифланган сумма тўғрисидаги қисқача миқдорий
маълумотлар;
(б)
инструмент эгалари талаби бўйича инструментларни қайта сотиб олиш ёки сўндириш
бўйича мажбуриятни бошқариш мақсадлари, сиёсатлари ва жараёнлари, жумладан
олдинги даврга нисбатан ҳар қандай ўзгаришлар;
1-сон БҲХС
© МҲХС Фонди
25
(в)
молиявий инструментларнинг мазкур синфини сўндириш ёки қайта сотиб олиш
бўйича кутилаётган пул маблағлари чиқими; ва
(г)
сўндириш ёки қайта сотиб олиш бўйича кутилаётган пул маблуағлари чиқими қандай
аниқланганлиги тўғрисидаги маълумотлар.
Ёритиб бериладиган бошқа маълумотлар
137
Ташкилот изоҳларда қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:
(a)
молиявий ҳисоботни эълон қилиш учун маъқулланишидан олдин таклиф қилинган
ёки эълон қилинган, бироқ ҳисобот давр давомида мулкдорларга тақсимот сифатида
тан олинмаган дивидендлар суммаси ва бундай дивидендларнинг бир акцияга тўғри
келадиган суммаси; ва
(б)
тан олинмаган ҳар қандай кумулятив имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар
суммаси.
138
Агар молиявий ҳисобот билан чоп этилган бирор маълумотларда ёритиб берилмаган бўлса,
ташкилот қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:
(a)
ташкилотнинг жойлашган жойи ва унинг ташкилий хуқуқий шакли, унинг ташкил
Do'stlaringiz bilan baham: |