7.2. Сармоядор қуйидаги мажбуриятларга эга:
Битим тузиладиган вақтга қадар ушбу Оммавий оферта шартлари ва Ширкат таъсис шартномаси шартлари билан танишиш;
Оммавий оферта шартларининг тўлиқ бажарилишини таъминлаш;
Ширкат фаолияти тўғрисидаги махфий маълумотларни ошкор этмаслик;
Таъсис Шартномасида белгиланган муддатларда Ширкатдандан чиқиш нияти тўғрисида Тўлиқ шерикни хабардор қилиш;
Шахсий рўйхатдан ўтиш маълумотлари ўзгарганлиги, жумладан хизмат кўрсатувчи банк (банк тўлов карталари) алмашганда, асосий мобил телефон рақами алмашганда, яшаш манзили алмашганлиги ҳақида Тўлиқ шерик ва/ёки Ширкатни 3 кундан кечикмай хабардор қилиш.
7.3. Тўлиқ шерик қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ширкат ишларини Таъсис шартномасида ўрнатилган тартибда мустақил бошқариш ва юритиш;
Ширкат фойдасини Таъсис шартномасида ўрнатилган тартибда мустақил тақсимлаш.
Ўз хоҳишига кўра Оммавий оферта ва Ширкат таъсис шартномасига шартларига ўзгартириш киритиш.
7.4. Тўлиқ шерик қуйидаги мажбуриятларга эга:
Битимнинг шартлари тўлиқ бажарилишини таъминлаш;
Оммавий офертада кўрсатилган тартибда Ширкат иштирокчилари таркибига Сармоядорларни қабул қилиш;
Ширкат устав капиталини кенгайтириш, иштирокчилар таркибини ўзгартириш ва Устав капиталига киритилган ҳиссалар ҳисобини юритиш ҳақида қарор қабул қилиш ва Ширкат Таъсис шартномасини қайта рўйхатдан ўтказишни амалга ошириш;
Шартнома шартларини бажариш ёки қонунчилик талабларига бўйсуниш керак бўлган истисно ҳолатлардан бошқа вақтда Сармоядор ҳақидаги махфий маълумотларни ошкор этмаслик;
Ширкат ишларини сифатли ва виждонан бошқариш;
IMAN Invest онлайн платформасини ишлаб чиқиш ва қўллаб-қувватлаш;
Сармоя портфелини автоматлаштирилган тарзда бошқариш, фойдани тақсимлаш ва ҳисобга олиш тизимларини бошқариш учун IMAN Invest онлайн платформасига киришни таъминлаш;
IMAN POS онлайн платформасини ишлаб чиқиш ва қўллаб-қувватлаш;
Автоматлаштирилган скоринг хизматлари билан таъминланган IMAN POS онлайн платформасига киришни таъминлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |