3. ҚАБУЛ ҚИЛИШ ШАРТЛАРИ
3.1. Битимни тузиш (Қабул қилишни амалга ошириш) учун Оммавий офертада кўрсатилган шахс қуйида кўзда тутилган ҳаракатларни бажариши керак:
3.1.1. Битим тузиш учун ариза тақдим этиш. Ариза IMAN Invest платформасида (Оммавий оферта рақами ва санаси, тўлиқ номи, серияси ва паспорт рақами кўрсатилган ҳолда).тегишли шаклни тўлдириш орқали тақдим этилади
3.1.2. Иштирок этиш муддатини танлаш. Иштирок этиш муддатини танлаш IMAN Invest платформасида тегишли шаклни тўлдириш орқали амалга оширилади. Иштирок этиш муддатини танлаш IMAN Invest платформасида назарда тутилган муддатлардан келиб чиқиб, Cармоядорнинг хоҳишига кўра амалга оширилади.
Сармоядор томонидан танланган Иштирок этиш муддати Тўлиқ шерик томонидан Ширкат фойдасининг тақсимотини ҳисоблашда ва Ширкатдан чиқишда Cармоядорга тўланадиган харажатларни ҳисоблашда қўлланилади.
3.1.3. Ширкат устав капиталига ҳисса киритиш. Ширкат устав фондига ҳисса киритиш Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидаги пул маблағларини* ёки хорижий валютани Ширкатнинг банк ҳисоб рақамига (КТ «IMAN HALAL INVESTMENTS KOMMANDITNOE TOVARISHESTVO» ИНН: 307128450
ҳ/р: 20208840905181574003
Ҳ/Р АҚШ доллари 20208643805181574002
Ҳ/Р Евро: 20208978905181574001
Ҳ/Р рос.рубли: 20208000205181574001
АКИБ "Ипотека-Банк" Яккасарой филиали МФО 01017, SWIFT: UZHOUZ22 (Банк манзили: Тошкент, Яккасарой тумани, Усмон Носир кўчаси 61-уй) шартлар қуйидагича :
Ҳисса миқдори ва валюта тури сармоядор қарорига кўра белгиланади.
Ҳисса хорижий валютада киритилаётганда Ўзбекистон Республикаси Миллий Банкининг Ширкат низоми капиталига пул маблағлари киритилаётган санадаги курси бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида қайта ҳисоб-китоб қилинади.
Ҳиссаларнинг умумий қиймати Оммавий офертанинг 3.2. бандида кўрсатилган қўшимча ҳиссаларнинг киритилиш муддати ичида Ширкат ҳисоб рақамига қабул қилинган ҳиссаларнинг йиғиндиси ҳисобланади ва Тўлиқ шерик томонидан тегишли давр учун чиқарилган банк қайдномаларига асосан аниқланади.
*Зарур ҳолларда, Тўлиқ шерикнинг ёзма розилиги билан Устав капиталга ҳисса киритиш, пул бўлмаган ҳиссалар (мулк, қимматли қоғозлар, бошқа буюмлар ёки мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи ёҳуд пул қийматига эга бўлган, бошқа шахсга ўтказиш имкони бўлган ҳуқуқлар) билан амалга оширилиши мумкин. Ширкатнинг устав фондига киритиладиган пул бўлмаган ҳиссанинг пул қийматини баҳолаш Тўлиқ шерик томонидан мустақил баҳолаш ташкилотининг далолатномаси асосида ва Шариат кенгаши назорати остида тасдиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |