1- ва 2-лаборатория ишлари


Бир тўлқинли режимни ҳосил қилиш учун тўлқин (частота)нинг ишчи узунлигини танлаш


Download 314.63 Kb.
bet2/6
Sana26.02.2023
Hajmi314.63 Kb.
#1232133
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-2-laboratoriya mashg\'uloti

2.2. Бир тўлқинли режимни ҳосил қилиш учун тўлқин (частота)нинг ишчи узунлигини танлаш

2.5…2.7-расмларда тўғрибурчакли, айланали ва коаксиал тўлқинўтказгичлар учун и шкаласи бўйича тўлқинлар критик узунликларининг тақсимланиши келтирилган. Бир тўлқинли режим



ҳолатида тўлқинўтказгич бўйлаб асосий тўлқин тарқалади. 2.5-расмдан кўриниб турганидек, критик узунлиги крН10қ2а бўлган Н10 тўлқин тўғрибурчакли тўлқинўтказгич учун асосий тўлқин ҳисобланади. Тўғрибурчакли тўлқинўтказгичда олий тартибдаги биринчи тўлқин – критик узунлиги крН20қ­а бўлган Н20 тўлқинидир. Бинобарин, бир тўлқинли режим қуйидаги шарт бажарилган ҳолда кузатилади:
a <  < 2a. (2.10)
Айланали тўлқинўтказгич (2.6-расм) учун Н11 тўлқини асосий тўлқин (крН11қ3,41R), Е01 тўлқини эса – олий тартибдаги биринчи тўлқин (крЕ01қ2,62R) ҳисобланади. Шундай қилиб, бир тўлқинли режим қуйидаги шарт бажарилган ҳолда кузатилади:
2,62R<<3,41R. (2.11)
Коаксиал тўлқинўтказгичда (2.7-расм) Т туркумига мансуб тўлқин асосий тўлқин (крТқ), критик узунлиги крН11(Dқd)ғ2 бўлган Н11 тўлқини эса – олий тартибли биринчи тўлқин ҳисобланади. Демак бир тўлқинли режим қуйидаги шарт бажарилган ҳолда кузатилади:
(D+d)/2<  < . (2.12)
Амалда, одатда, нисбатан узун тўлқинлар, яъни асосий турга мансуб тўлқиннинг критик узунлигига яқин соҳада ютилиш кўп бўлганлиги учун, тўлқиннинг ишчи узунлиги миқдори тўлқиннинг критик узунлигидан 20...30% кам олинади.


2.3. Тўлқинўтказгичдаги амплитудавий тақсимланишларнинг турлари

Тўлқинўтказгич бўйлаб амплитудавий тақсимланишга тўлқинўтказгичнинг чиқишида ўрнатилган юклама хусусиятининг таъсирини кўриб чиқамиз. Бир тўлқинли режим ҳолатида тўлқинўтказгич бўйлаб майдон тақсимоти шаклланади. Бу тақсимот икки симли узун линиядаги майдон тақсимоти билан бир хил бўлади.


Агар тўлқинўтказгич чиқишига қисқа туташувчи юклама ўрнатилган бўлса, тушувчи тўлқинга нисбатан фаза бўйлаб 180° га силжиган қайтган тўлқин юзага келади. қайтган тўлқин амплитудаси тушувчи тўлқин амплитудасига тенгдир. Бу икки тўлқиннинг туташиши натижасида турғун тўлқин (турғун тўлқин режими) юзага келади. Турғун тўлқин режимидаги майдон амплитудаси тақсимоти 2.8-расмда узлуксиз чизиқ билан кўрсатилган. Майдон жадаллигининг икки қўшни минимумлари ўртасидаги масофа тўлқинўтказгичдаги тўлқин узунлигининг ярмига тенг. қисқа туташувчи юклама мослаштирилган, қаршилиги тўлқинўтказгичнинг тавсифий қаршилигига тенг бўлган юкламага алмаштирилганида юкламадан қайтган тўлқин бўлмайди ва тўлқинўтказгичда югурма тўлқин режими ҳосил бўлади. Бунда майдоннинг амплитуда тақсимоти ўзгармас миқдорга эгалиги билан тавсифланади (2.8-расмдаги пунктир чизиқ).

Тушувчи тўлқиннинг бир қисми юкламадан қайтган ҳолларда тўлқинўтказгичда аралаш режим қарор топади. Бу режимнинг амплитуда тақсимоти 2.9-расмда кўрсатилган. Тўлқинўтказгичдаги амплитуда тақсимотини югурма тўлқин коэффициенти (ЮТК) орқали тавсифлаш қулайдир.
ЮТКҳЕmin/Emax

2.4. Тўлқинўтказгичли ўлчаш линияларининг конструкцияси


Тўлқинўтказгичлардаги амплитуда тақсимотини қайд этиш учун ўлчаш линиялари қўлланилади. Бу линияларнинг тўғрибурчакли ва коаксиал тўлқинўтказгичлар кесмаларида бажарилган конструкциялари 2.11-расмда кўрсатилган. Ўлчаш линияларининг фарқларини йўналтирувчи тизимларнинг конструкцияларида кўринади.



Бу тизимлар бўйлаб зондли ўлчаш каллаги ҳаракатланади. Бу каллакнинг ишлаш принциплари ва конструкциялари иккала ўлчаш линиялари учун бир хилдир.
Ўлчаш каллаги қисқа туташувчи поршень ЎЮЧ диод ва ҳажмли резонатордан ташкил топган. Поршень ҳажмли резонаторни созлашга хизмат қилади. Зонд тўлқинўтказгичдаги электр майдонининг куч чизиқлари бўйлаб жойлашади. Зондда вужудга келувчи электр юритувчи куч (ЭЮК) зонд жойлашган ердаги майдоннинг кучланганлигига пропорционалдир.

Бу ЭЮК ҳажмли резонаторда электромагнит тебранишларни вужудга келтириб, уни қўзғатади. Резонатор йўналтирувчи тизимдаги тебранишлар частотасига созланади ва бу резонаторнинг чиқишида сигналнинг максимал даражада кучайишига олиб келади. Ҳажмли резонатор билан кристалли ЎЮЧ диод боғлиқ бўлиб, у ЎЮЧ тебранишларни паст частотали тебранишга айлантириади. Бу майдоннинг амплитуда тақсимотини стрелкали индикаторда қайд қилиш учун керак. Ишлаш принципига кўра, ҳажмли резонатор паст частоталарда ишлатиладиган оддий тебраниш контурига ўхшайди.
Зондни тўлқинўтказгич бўйлаб ҳаракатлантириб, майдоннинг амплитудалари тақсимотини ва тўлқинўтказгичдаги тўлқиннинг узунлигини топиш мумкин. Амплитудавий тақсимотни қайд этиш ЎЮЧ диодга уланган микроамперметр ёрдамида амалга оширилади. ЎЮЧ диод тавсифи квадратли бўлгани учун ЧТК миқдорларини аниқлашда микроамперметр кўрсаткичлари (min ва max) дан илдиз чиқариш керак:

Баъзан, амалда турғун тўлқин коэффициенти (ТТК) қўлланилади

Югурма тўлқин коэффициенти қайтариш коэффициенти модули |Г| билан қуйидаги нисбатлар орқали боғланади:




Download 314.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling