1- ва 2-лаборатория ишлари
Download 314.63 Kb.
|
1-2-laboratoriya mashg\'uloti
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. ЛАБОРАТОРИЯ қУРИЛМАСИНИНГ ТУЗИЛИШ СХЕМАСИ
- 5. ИШНИ БАЖАРИШ ТАРТИБИ
3. ТОПШИРИқ
3.1. Тўлқинўтказгич ўлчаш тармоғининг тузилиши, ишлаш принципини ўрганинг. 3.2. Тўлқинўтказгичда бир тўлқинли режимни ҳисобланг ва ўрнатинг. 3.3. Ҳар хил юкламаларда тўлқинўтказгичдаги майдоннинг амплитуда тақсимотни олинг. Линиядаги тўлқин узунлиги миқдорини ва югурма тўлқин коэффициенти (ЮТК) ни аниқланг. 3.4. Экспериментал маълумотларга кўра юклама қаршилигининг хусусияти ва қийматини аниқланг. Юклама қаршилигининг ҳисобланган ва Вольперт диаграммаси ёрдамида аниқланган миқдорларини солиштиринг. 3.5. Тўғрибурчакли тўлқинўтказгич диэлектрикларнинг ҳар хил турлари билан навбатма-навбат тўлдирилган ҳолатлардаги тўлқин узунликларини ҳисобланг. 4. ЛАБОРАТОРИЯ қУРИЛМАСИНИНГ ТУЗИЛИШ СХЕМАСИ қурилма тўлқинўтказгич бўйлаб майдоннинг амплитудавий тақсимоти турини, тўлқинўтказгичдаги тўлқиннинг узунлигини ва юкламанинг комплекс қаршилигини аниқлаш имконини беради. қурилманинг тузилиш схемаси 4.1-расмда келтирилган. 4.1-расм. Лаборатория қурилмасининг тузилиш схемаси (1-генератор, 2-уловчи коаксиал (тўғрибурчакли)тўлқинўтказгич бўлаги, 3-ўлчаш линияси, 4-юкламалар (қисқа туташувчи, реактив ва мослашган), 5-индикатор асбоби) 5. ИШНИ БАЖАРИШ ТАРТИБИ 5.1. Биринчи топшириқнинг ҳисоблаш қисми 5.1.1. Тўлқинўтказгич кўндаланг кесимининг ўлчамларига қараб бир тўлқинли режимнинг юқори ю ва қуйи қ чегараларини ҳамда уларга мос келувчи fю ва fқ частоталарини ҳисобланг. 5.1.2. Тўлқиннинг ўртача узунлигини қ(юққ)ғ2 ва бир тўлқинли режим частотаси fқ(fюқfқ)ғ2 ни аниқланг. 5.1.3. Тўлқинўтказгичда бир тўлқинли режим ҳосил қилиш учун генератор частотасининг икки миқдори f1, f2 ни танланг (лекин диапазон чеккаларида эмас). 5.1.4. Тўлқинўтказгичда ҳаво билан тўлдирилган ҳолат учун 1, 2 тўлқинлари узунликларининг f1, f2 частоталарига мос келувчи миқдорларини ҳисобланг. 5.2. Биринчи машғулотда эксперимент ўтказиш тартиби қисқа туташувчи ва мослашган юкламаларда амплитудавий тақсимотларни қуриш. Тўлқинўтказгичдаги тўлқин узунлигини ўлчаш 5.2.1. Генераторни ёқинг ва уни 10…15 минут қиздиринг. 5.2.2. Тўлқинўтказгичда турғун тўлқин режимини ўрнатинг, бунинг учун ўлчаш линиясининг чиқишига қисқа туташувчи юкламани уланг. 5.2.3. Ўлчаш линиясининг каллагидаги хажмли резонаторни генератор частотасига созланг, бунда индикаторнинг максимал кўрсаткичига эришинг. Индикатор ҳеч нарса кўрсатмаса, ўлчаш линияси каллагининг жойини ўзгартиринг ва созлаш амалини такрорланг. 5.2.4. Каллакни ўлчаш линияси бўйлаб силжитиб (z координатасини ўзгартириб), тўлқинўтказгичдаги майдоннинг амплитудавий тақсимоти қ(z) ни, яъни индикатор кўрсаткичлари нинг z масофасига боғлиқлигини олинг. 5.2.5. Генератор частотасини f1 дан f2 га ўзгартириб, 5.2.3 ва 5.2.4 амалларни такрорланг. Ўлчаш натижаларини 5.1-жадвалга киритинг. 5.1-жадвал ……………… юкламада амплитудавий тақсимот турини тажрибада аниқлаш натижалари
5.2.6. Ўлчаш натижаларига кўра тўлқинўтказгичдаги майдоннинг амплитудавий тақсимоти қ(z) графикларини чизинг. 5.2.7. Тўлқинўтказгичдаги 1, 2 тўлқинларининг узунлигини тажрибада аниқланг ва уларни ҳисоблаб чиқарилган миқдорлар билан солиштиринг. 5.2.8. Ўлчаш линиясининг чиқишига қисқа туташувчи юклама ўрнига мослашган юкламани ўрнатинг ва 5.2.4-бандда кўрсатилган тартибда амплитудавий тақсимотни ўлчанг. Ўлчаш натижаларини 5.1-жадвалга киритинг ва амплитудавий тақсимот графигини чизинг. 5.2.9. бажарилган ишларни тахлил қилинг ва ҳулосалар чиқаринг. 5.3. Иккинчи машғулотдаги ҳисоблаш қисми 5.3.1. Ҳаво билан тўлдирилган тўлқинўтказгичнинг тўлқин қаршилиги миқдорини ҳисобланг. 5.3.2. Ўқитувчи томонидан берилган частота учун ҳар хил диэлектрик билан тўлдирилган тўғрибурчакли тўлқинўтказгичдаги тўлқинларнинг узунликларини ҳисобланг. қўлланилувчи диэлектрикларнинг нисбий диэлектрик сингдирувчанликлари 5.2-жадвалда келтирилган. 5.2-жадвал Диэлектрикларнинг нисбий диэлектрик сингирувчанлиги миқдорлари
Download 314.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling