k1 каталогда эканлигимиз кўрсатилган. Унинг тўлиқ
адресини олиш учун адреслар олиш ойнасининг
“очиқ” қисмига босилганда у
қуйидаги кўринишни олади:
Бўялган адрес(манзил) дан нусха олиб буйруқлар қаторига қўйсангиз ҳам
бўлади ёки уни мантиқий равишда тўғри киритишингиз зарур бўлади, акс
ҳолда синтаксиси хато ҳисобланади ва натижа чиқмайди. Кодни тўғри ёдек
деб тасаввур қилиб
k1 каталогни текшириб кўрамиз:
Демак, биз буйруқлар қаторида кодни тўғри ёздек.
Энди эса охирги амал
сифатида файлнинг асл нусхасини ўчириш жараёнини кўриб ўтамиз,
унинг
учун қуйидаги кодларни буйруқлар қаторига ёзамиз:
Тагида сариқ ранг
билан тасвирланган кодимиз del ўчириш
амали
ҳисобланади, унинг объекти сифатида эса
kitob номли файлимиз олинмоқда,
эътиборли бўлинг, ўчирилиш вақтида файлнинг формати кўрсатилиши шарт.
Агарда объект тўғри ўчирилганда буйруқлар интерпретатори бир қадам
олдинги
силжийди, бу эса бизда кўк чизиқ билан тасвирланган.
Натижани
текшириб кўрамиз, яъни файлнинг асл нусхаси
OperatingSystem каталогида
эди:
Код активлаштирилгунига қадар у
шу ерда эди, аммо ундан сўнг файл
ўчирилди. Демак, кодимиз муваффақиятли амалга оширилди.