1 –2 маъруза: Кириш
Download 1.37 Mb.
|
13а.Суюклик газ механикаси 1-кисм
Reқ (4.1)
Турли шаклдаги ноцилиндрик қувурлар ва ўзанлардаги оқимлар учун Рейнольдс сони қуйидагича ўлчанади: Reқ (4.2) бу ер d - қувурнинг ички диаметри; dэкв - ўзан ёки ноцилиндрик қувурнинг эквивалент диаметри: dэквқ4R: R - гидравлик радиус. Рейнольдс аниқлашича, юқорида айтилган ўлчовсиз миқдорнинг кичик қийматларида ламинар ҳаракат бўлиб, унинг ошиб бориши натижасида у турбулент ҳаракатга айланади. (4.1) дан кўриниб турибдики, Рейнольдс сони Rе ошиши учун ё тезлик, ёки қувур диаметри ортиш, ёки бўлмаса қовушқоқлик кинематик коэффициенти камайиши керак. Суюқликнинг ламинар ҳаракатдан турбулент ҳаракатга ўтишини Рейнольдс сони Rе нинг маълум критик миқдори билан аниқланади ва у Рейнольдс сони критик сони деб аталиб, Rекр билан белгиланади. Бу сон цилиндрик қувурлар учун Rекрқ2320.. Агар оқими жуда силлиқ қувурда, ҳар қандай энг кучсиз туртки ва тебранишлардан холи бўлган шароитда текширсак, Рейнольдс критик сони 2320 дан ортиқ, ҳатто бир неча маротаба ортиқ бўлиши мумкин. Лекин Рейнольдс сони маълум бир қийматдан ўтганидан кейин ҳаракат, қандай эҳтиёт чоралари кўрилмасин, албатта турбулент бўлади. Бу сон Рейнольдс юқори критик сони деб аталади ва Rекр.юқ10000 га тенг бўлади. Бу сонга қиёс қилиб, юқорида келтирилган критик сон Рейнольдс қуйи критик сони Rекр.ққ2320 деб аталади. Рейнольдс сони Rекр.қ дан кичик бўлганда барқарор ламинар ҳаракат бўлади, у Rекр.ю дан катта бўлганда эса трубулент ҳаракат барқарорлашган бўлади. Агар Рейнольдс сони бу икки миқдор ўртасида, яъни Rекр.қ>Rе>Rекр.ю бўлса, трубулент ҳаракат беқарор бўлиб, бу ҳолатни ўткинчи тартиб дейилади. Шундай қилиб, суюқлик ҳаракатида асосан икки тартиб ламинар ва турбулент тартиб мавжуд. Бу тушунчани яна яқинроқ ифодаласак, у ҳолда уч хир тартиб мавжуд бўлиб, улар Рейнольдс сонига боғлиқ: ламинар тартиб Re<2320 да ўткинчи тартиб 2320>Re>10000 да; 3) барқарорлашган турбулент тартиб Re>10000 да. Суюқлик ҳаракатини текширишда ва турли гидротизимларни ҳисоблашда ҳаракат тартибининг қандай бўлишига қараб фойдаланиладиган формула ва миқдорлар турлича бўлади. Шунинг учун турли ҳисоблашларни бажаришдан олдин ҳаракатнинг ламинар ёки турбулент тартибда эканлигини (4.1) аниқлаб олиш зарур бўлади. Суюқликларда ички қаршиликлар ҳам ҳаракат тартибига қараб ҳар хил ҳисобланади. Тажрибаларнинг кўрсатишича, ламинар ҳаракат вақтида босимнинг пасайиши ўртача тезликнинг биринчи даражасига Н1-2қkтv турбулент ҳаракатда эса унинг n - даражасига пропорционал бўлади. Н1-2қkтvn бу ерда Кл, Кт - ламинар ва турбулент ҳаракат учун пропорционаллик коэффициентлари; n - даража кўрсаткичи; у 1,75 ва 2 орасида ўзгаради. Рейнольдс сони ортиши билан даража кўрсаткичи n ортиб боради. Барқарор турбулент ҳаракат бўлганда n қ 2 бўлади. НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ: 1. Суюқликлар ҳаракат таркибини тушунтиринг. 2. Рейнольдс сони. 3. Ламинар ҳаракат. 4. Турбулент ҳаракат. 5. Гидравлик радиус. 6. Ламинар ҳаракат сақланишини тушунтиринг. 7. Турбулент ҳаракат сақланишини тушунтиринг. 8. Рейнольдс критик сони хакида тушунча беринг. 9. Ламинар харакати кандай? 10. Турбулент харакати кандай? 2320> Download 1.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling