1. Ҳақ бўлмаган тақдирингизда ҳам ўз фикрингизда охиригача қатъий турасизми?


Download 21.44 Kb.
Sana19.06.2023
Hajmi21.44 Kb.
#1601896
Bog'liq
Инсон ҳамма вақт ўзини қидиради псих тест


Инсон ҳамма вақт ўзини қидиради. Руҳияти, дунёқараши ўзимизникига мос инсонлар билан дўстлашамиз. Ҳатто, турмуш ўртоқ танлаётганда ҳам унинг ташқи кўриниши ва ижтимоий келиб чиқишини иккинчи ўринга қўйиб, қанчалик тил топиша олишимизга эътибор қаратамиз. Бошқаларга баҳо бериш осон, бироқ ўзимиз қандай одаммиз?
Қуйида эътиборингизга ҳавола этилаётган психологик тест саволларига “ҳа” ёки “йўқ” жавобини бериш билан бирга ўзингизга маълум бўлмаган жиҳатларингизни кашф этасиз.
Тест саволларига жавоб беришда ўзингизга маъқул бўлган жавобни танланг. “Ҳа” жавоби учун 1 баллдан тўплаб борасиз. Тест саволларига жавоб бериб бўлгач, чиққан сон орқали сизга берилган таъриф билан танишишингиз мумкин.

1. Ҳақ бўлмаган тақдирингизда ҳам ўз фикрингизда охиригача қатъий турасизми?


2. Атрофдагиларга уларнинг билиши шарт бўлмаган нарсалар ҳақида гапиришга уяласизми?
3. Муҳаббат бобида ўзингизни яхши жуфт деб айта оласизми?
4. Дўкондаги хизмат сизни қониқтирмаган тақдирда, директорга мурожаат қиласизми?
5. Ўзингизнинг суратларингизни тамоша қилиш ёқадими
6. Танқиддан кайфиятингизни бузиладими?
7. Бирор ҳодиса юзасидан фикрларингизни ичингизда сақлайсизми?
8. Сизнинг шаънингизга яхши гап гапираётган бўлсалар, одамларнинг гапларига ишонасизми?
9. Одатда учрашадиган одамларингиздан ўзингизни паст қўясизми?
10. Ташқи кўринишингиздан кўнглингиз тўладими?
11. Бошқалар каби ўзингизни кўп нарсага қодир деб ҳисоблайсизми?
12. Одамларга ёқаман деб ўйлайсизми?
13. Ўзингизни жозибадор деб ҳисоблайсизми?
14. Ҳазилни тушунасизми?
15. Одатда қиладиган ишингиз сифатли чиқадими?
16. Дидлиман деб ўйлайсизми?
17. Ҳаёт қийинчиликларига дуч келган вақтингизда осойишталикни сақлай оласизми?
18. Одамлар билан яхши ишлай оласизми?
19. Ўзингизни “ўртача” деб баҳо бериш мумкин бўлган оддий инсон деб санайсизми?
20. Ҳозирги кўринишингиздан бошқача кўринишга эга бўлишни истармидингиз?
21. Бошқаларнинг ютуқларига ғашингиз келадими?
22. Бошқаларни ранжитиши мумкин бўлган ишни қилмасликка ҳаракат қиласизми?
23. Ҳар доим атрофдагиларга хуш келадиган тарзда кийинасизми?
24. Ўзингизга ёқмайдиган ишга кўп вақт сарф этасизми?
25. Сиз учун бошқалар қарор чиқаришларига рухсат берасизми?
26. Менда камчиликлардан кўра ютуқлар кўпроқ деб ҳисоблайсизми?
27. Бировлардан тез-тез узр сўрашингизни сезасизми?
28. Рост гапни айтиб, бировни кутилмаганда хафа қилишга тўғри келса, қилаётган ишингиздан ўзингиз ҳам ранжийсизми?
29. Истеъдодлироқ бўлишни истармидингиз?
30. Бошқалардан тез-тез маслаҳат сўраб турасизми?
31. Бирор байрамона тадбирга ташриф буюриб, кимдир даврани қизитишини кутиб турасизми?
32. Ойнага бир кунда уч мартадан ортиқ қарайсизми?
33. Кучли характер эгасимисиз?
34. Лидермисиз?
35. Хотирангиз яхшими?
36. Қарама-қарши жинс вакилларини қизитираман деб ҳисоблайсизми?
37. Пулни тўғри ишлата биласизми?
38. Бирор кийимни сотиб олишдан аввал доим бошқалардан маслаҳат оласизми?
Жавоблар билан танишинг
23 – 38 баллгача.
Сиз ўзингизга ишонган инсонсиз. Истеъдодлисиз. Ўзингизнинг кучсиз ва кучли томонларингизни ҳисобга олган ҳолда бирор ишни амалга ошира биласиз. Бироқ бунинг ўзига яраша ноқулай томонлари ҳам бор. Бу атрофдагиларнинг сиз ҳақингизда димоғдор, манман, дея фикр қилишларидир. Албатта, сиз бошқалардан ўта фарқли инсонсиз, аммо мана шу ютуққа бирозгина камтарликни қориштириб юборсангиз марра сизники бўлишини тушуниб етишингиз керак.
10 – 22 баллгача.
Ўзингизга ишонасиз, аммо ишонишдан аввал жуда кўп иккиланасиз. Сизга берадиган маслаҳатимиз, хаёлингизни жамлаб ўзингизга бўлган ишончни ошириш йўлида изланинг. Агар суратда отнинг расмини кўрган бўлсангиз, икки сониядан сўнг ўзингизга ҳақиқатан ҳам отни кўрганингизни исботлашга уриниб қайта ва қайта суратга қараманг. Шунчаки фикрингизни жамланг ва эсланг.
9 баллдангача.
Сиз ўзингизга буткул ишонмайсиз. Ўта камтарлик, уятчанлик кўплаб муаммоларга сабаб бўлиши мумкин. Камчиликларингизни қайта-қайта таҳлил қилишни бас қилинг. Ўзингизни ҳурмат қилишни ўрганинг ва буни бошқалардан ҳам талаб қилинг. Агар мана шу мураккаб бўлмаган жараённи ўзлаштира олсангиз, кўрасиз, атрофдагиларнинг сизга бўлган муносабатлари ҳам ўзгаради. Бундан нафақат улар, балки ўзингиз ҳам қониқиш ҳосил қиласиз ва ҳаётингизга ранг киради.
Download 21.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling