1 АҲадкул холмуҳаммад ўҒли савдогарлар устози ёхуд ҳАҚИҚий омад
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
65
УМР ҲАМ ТУГАЯПТИ... Абдуллоҳнинг сахийлиги шу қадарки, агар қўлида тишлаган нони бўлса-ю, кимдир сўраб қолса, ўша нонини бериб юбора- веради. Ҳиммати шу қадарки, ўз уйини дўстига бўшатиб беради. Ёшимиз олтмишдан ошганидан буён унинг пул сарфи кўпайиб қолган. Бир ҳафта олдин бир аёл келиб арз қилиб қолди. Арзга Абдуллоҳ ноодатий жавоб берди. – Ҳазрат, ўғлим даргоғингизда етти йил илм таҳсил қилди. Шу вақт оралиғида мен анча кексайиб қолдим. Фақат ўқиши учун гилам тўқиб, пул етказиб турдим. Энди эса пул ишлаб топишга мадорим кам. Шу пайтда ўғлим китоб ёзишга киришган. Ишлагин десам, “китоб ёзсам нариги дунёда иккимизга ҳам савоби бориб туради” дейди. Орада бир икки марта бир қўшнимизнинг ишла- рини қилиб пул олиб келди. Тежамкорлик билан ишлатяпмиз, аммо унинг бу маблағи бир ҳафтага ҳам етмайди. Насиҳат қилинг, ишласин. Олдин оилани обод қилиб, кейин китоб ёзсин. – Синглим ойлик харажатларингизга қанча кетади? – Юз дирҳам. – Мен сизга икки юз дирҳам ҳар ой жўнатиб тураман. Ўғлингиз китоб ёзсин. Унинг илми баланд. Зеҳнини тирикчилик учун сарф- ламасин. Яна бошқа ёрдам керак бўлса тортинмай айтаверинг. Аёл бундай бўлишини кутмаганми ё ҳаяжонданми пулни олга- нидан кейин ҳам бир нима деёлмади. У гапиргунича Абдуллоҳ ичкарига кириб кетди. Орадан бир фурсат ўтгач, у йиғлаб дуо қила бошлади. Менинг ҳам кўнглим эриб кетди. Охирги тўққиз ойда етмиш талабага қирқ минг дирҳам хайрия қилди. Ўттиз олимга саксон минг дирҳам ёрдам қилди. Уч уйсизга уй қуриб берди ва уларни иш билан таъминлади. Олтмиш кишини ҳажга жўнатди. Хоразм шаҳрида текинга китоб тарқатди. Йигирма кишини уйлан- тирди ва танишларига айтиб иш билан таъминлади. Яна бир қанча ёшларга ўз тадбиркорликларини бошлашлари учун икки юз динор ажратди. Хуллас, яна бир қанча эҳсонлари борки, уларнинг ҳаммаси эсласак, гап чўзилиб кетади. Бугун айниқса роса қизиқ воқеа бўлди. Биз тадбиркорлик, савдо 66 иши билан бўлиб, кўп пул топдик. Кейин шу пулларга анча меҳр ҳам қўйибмиз, аммо Абдуллоҳда ундай эмас экан. У пуллари кўпайгани сари эҳсонни, ёрдамни кўпайтирарди. Шунинг ҳисобига Аллоҳим барака бераверарди. У ойлик даромаднинг ўн фоизини хай- рияга сарфларди, аммо сўнги пайтлар хайрияси фойдадан ўтиб, сармоягача келяпти. Табиийки, биз хавотирдамиз. Содиқ ҳам безовта... Эрталаб етмишларни қоралаган нариги маҳаллалик Паҳлавон ака ташвишли кириб келди. Биз ҳовлида эдик. Абдуллоҳни сўради. Абдуллоҳ унинг овозини эшитиб чиқиб келди. Салом берди. Кейин озроқ суҳбатлашишди. – Абу Абдураҳмон мени танийсан. Икки кун олдин молларим жарга қулаб тушди. Улар ўнта эди. Қирқдан ошиб кўрган ёлғиз ўғлим боқиб юрарди. Жар ёқалаб ҳайдаб келаётганда тупроқ ўпирилиб, ҳаммаси тушиб кетибди. Ўғлим ҳам сирпанган, аммо икки ханжарини ерга суқиб омон қолган. Уйга бир аҳволда кириб келди. Молларни ўлдириб қўйганидан қаттиқ изтиробда. Унга қаттиқ гапиролмайман. Шу молларга қараб тургандик. Сал семирса, сотиб ўғлимни уйламоқчи, қолганига қўй олиб боқмоқчи эдим. Насиб қилмаган экан. Сендан қарз сўраб келдим. Менга йигирма динор бериб турсанг. Бир йилга қолмай қайтараман. Яна мол сотиб оламан, боқаман. Бир қисмига ўғлимни уйлантираман. – Оға кўп ғам қилманг. Ўғлингизни танийман. Мендан уч йил дарс олган. Одобли йигит. Қуръонни ёд билади. Унинг кўнглига хавотир ораласа, илми озайиб қолади. Зеҳни ўтмаслашади. Мен сизга қарз эмас шундай эллик динор бераман. Ўғлингизни уйлантиринг ва савдо иши учун пул беринг. Қўй сотиб олинг. Бу пулларни Аллоҳ ризоси учун беряпман. Менда пул борки, Аллоҳим муҳтожни жўнатиб сўраттиради. Хизмат бўлса доимо бош устига. Ўғлингизга салом айтинг. Содиқ Паҳлавон акага пулни бергач, Абдуллоҳнинг олдига келиб, минг хижолатда бир гап айтди. Жавоби нафақат уни балки мени ҳам танг аҳволга солиб қўйди. – Устоз, сиз сармоядан ҳам пул олиб бериб юборяпсиз. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling