1 АҲадкул холмуҳаммад ўҒли савдогарлар устози ёхуд ҳАҚИҚий омад
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
бўшатиб беради. Хуллас савдогарлар бирин-кетин кириб кела
бошлади. Дарвоза олдига тўрт йигитни қўлида обдаста билан сув қуйишга тайинлаганмиз. Елкасида сочиқ, чиройли салом билан уларга хизмат қиляпти. Қўлларини ювгач, меҳмонхонага икки йигит йўл кўрсатиб туради. Эшикдан кираверишда икки йигит уларнинг оёқ киймларини бир четга териб туради. Киргандан ўнг ва сўлда тўрт йигит уларнинг кийимларини илгакка илади. Ичка- ридаги тўрт йигит тортилган таомларни меҳмонлар олдига қўяди. Бўш идишларни йиғиштириб туради. Пешин вақтигача меҳмон- дорчилик бўлди. Таомларни исроф бўларлик даражада хилма-хил ва кўп тайёрламадик. Аввалига мева, туршаклардан турли шарбатлар, қуруқ мевалар ва қайнатма шўрва. Кейин эса гўштдан кабоб қилинди. Қимиз ва табга қараб чой ҳам берилди. Пешин намозини жамоат бўлиб ўқиганимиздан сўнг йиғилиш бошланди. Абдуллоҳ тик туриб гапира бошлади. – Ассалому алайкум дўстларим. Сизлар билан бир жойда халқнинг оғирини енгил қилиш ва қулайлик яратиш мақсадида йиғилиб турганимиздан ва таклифимизни рад этмай келганингиздан мамнун- ман. Орангизда мендан олдин савдо ишини йўлга қўйганлар, мен билан бирга тижорат бошлаганлар ва мендан кейин шу ишга таваккал қилганлар бор. Бу ерга йиғилишмиздан мақсад битта – бо- зордаги ғирромликларга ва нарх навонинг сунъий кўтарилишига йўл қўймаслик. Мен бу ҳақда таклифномада ёзгандим. Келганлар таклифга розилиги билиниб турибди. Энди кўриб чиқиладиган ва тартибга солинадиган масалаларга келсак. Аввало буғдой, арпа ва ёғнинг нархини одамларнинг чўнтаги кўтарадиган қилиш керак. Ундан кейин туз, қанд, газлама, мўйна, махси, ковуш, бош кийим, от савдоси, гўшт, мушк (атир), тилла буюмлар, кумуш буюмлар, гилам, сиёҳ, қоғоз, китоб, чинни, араб хурмоси, тўн (чопон), гуруч 61 кабиларнинг нархларини иложи борича ушлаб туришимиз керак. Бу ердагиларнинг ҳаммаси ўзига тўқ ва пул билан муаммоси йўқ одамлар. Мен нархни бир хил ушлаб туриш ҳақида гапирмаяпман. Ошиб кетишининг олдини олишни назарда тутяпман. Аллоҳ таоло ҳам яхшилик қилиш йўлида бирлашишини таълим берган. Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling