1 АҲадкул холмуҳаммад ўҒли савдогарлар устози ёхуд ҳАҚИҚий омад
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўша буюк, тарихда
Сайфиддин Сайфуллоҳ
Филология фанлари номзоди, исломшунос ва адабиётшунос олим 4 «САВДОГАРЛАР УСТОЗИ ЁХУД ҲАҚИҚИЙ ОМАД КАЛИТИ» БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Тадбиркор бўлганим учун кўплаб қийинчиликларга дуч кела- ман. Муваффақиятга эришиб, тезроқ бой бўлиш учун шу мавзуга доир ўнлаб китоблар ўқидим, ўқияпман... Бундай китоблар пул топишнинг минг бир усулини ўргатади. Тан олишим керак, улар- дан кўп фойда олдим, аммо барибир нимадир етишмасди. Ўша ниманидир узоқ қидирдим. Ўқидим, изландим ва ниҳоят... Ниҳоят топдим. Ўнлаб ўқиган китобларимда йўқ илмлар, ўзимизда экан. Улардан нега халқимиз шу пайтгача фойдаланиб, яхши бир савдо, тирикчилик (бугун бизнес дейилади) ҳақида китоб ёзмаган? Халқ айбдор эмас, аслида, чунки улар мустақил бўлгач, тоғдай уйилиб ётган тирикчилик ташвишидан ортиб, илмга эътибор беролмасди. Халқ ҳам тирикчилик ташвишидан ортиб янгилик сари илдам- лаётганлари кам. Биз шу пайтгача ва ҳозир ҳам савдо ҳақида етти ёт бегоналарнинг таълимотларидан сув ичяпмиз. Бугун кишилар ҳалол тижорат деса ажабланадиган аҳволга келиб қолаётир. Айни шу сабаблар туфайли камтарона бир асар ёзишга уриниш қилдим. Бу асар сизга бойишнинг асл йўллари, омаднинг олтин калитлари, муваффақиятнинг ҳақиқий сири, ҳотиржам яшашнинг бебаҳо йўллари, сахийликнинг самаралари, дўстликнинг устунликлари, ҳожатбарорликнинг туганмас фой- далари ҳақида ҳикоя қилади. Яна ҳалол тижорат ва тожирнинг сифатлари берилади. Минг афсуски, китобда тўлиқ маълумот йиғолмаганим учун бадиий тўқималардан фойдаланилди ва кўп қаҳрамонлар ҳақида ёзилмай қолди. Сиз китоб ҳақида гапирдингизу, аммо ким ёки нима ҳақидалигини айтмадингиз деб ўйлаётгандирсиз. Айтаман... Марвдан бир ўғлон чиққан. Бугун уни кўпчилик билмайди, чунки улар қолиб бошқалар- нинг ҳаётини ўрганишга киришиб кетилган. Ўша буюк, тарихда Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling