1 АҲадкул холмуҳаммад ўҒли савдогарлар устози ёхуд ҳАҚИҚий омад
ОДДИЙ ТАНИШЛИКДАН ҚИЁМАТ ДЎСТЛИККАЧА
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Боравер, дунё кез, олим бўл, ўзингдан из қолдир, сен
ОДДИЙ ТАНИШЛИКДАН ҚИЁМАТ ДЎСТЛИККАЧА
Мен Абдуллоҳ билан ҳадис ўрганаётганда танишганман. Ҳеч эсимдан чиқмайди, у кўпчилик олдида мени ҳимоя қилганди. Хатим чиройли бўлгани учун, негадир китоб кўчиргим келаверар, баъзан дарс тайёрлашга вақтим етмай қоларди. Бир куни ҳадисдан дарс қилмаганим учун устозим қаттиқ жазолади. Бошқа болалар мен билан гаплашмай қўйди. У пайтларда дарс қилмайдиган бола билан бошқалар сўзлашмасди. Мулоқот қилган бола зеҳни пасайиб кетишидан қўрқарди, аммо Абдуллоҳ ундай қилмади. Менга дўстона муносабатда бўлди. Ёш бўлсакда (6 ёш эдик) ўзимизча ўртоқлашдик. Мени ҳайрон қолдирадигани, унинг қорилиги, юз- лаб ҳадисларни ёд билиши эмас, ғайрати, шижоати ва ўта кучли хотираси эди. Бирор нарсани бир эшитишда, китобларни бир ўқишда ёд оларди. Оддий мисол. Бир куни масжид олдидан ўтиб кетаётганимизда имом узун дуо қилиб, салавот айтди, Қуръон- дан бир неча оят қироат қилди. У “мен тўлиқ ёдлаб олдим”, деди. Ишонмадим. Унинг гапларини ўша атрофдагилар эшитибди. Улар ундан ёдлаганини айтиб беришини сўради. У имом қандай айтган бўлса, ўшандай қайтариб айтиб берди... Орадан бир ой ўтиб, биз жуда қалин бўлиб кетдик. У менинг ёзишни яхши кўришимни билгач, ёзиладиган дарсларини менга берди. Мен ўз навбатида ундан устоз айтганларини ўзидек қайта эшитаман. Шундай қилиб дўстлашдик. У таъсирланиб кўп 9 ривоятлар, ҳадислар айтиб беради, мен эринмасдан ёзиб оламан. Ана шундан унинг энг яқин дўсти ва китобдорига айлана бошла- дим. Тез орада тенгдошларимиздан илмда ўзиб кета бошладик. Бир куни устоз бизни бошқа устозга жўнатди. Шундан илм излаб йўлга тушдик. Аввалига Хоразмни айланиб таҳсил олдик. Унинг ғайрати ва шижоати борган сари ортиб борди. Дарсдан бўш вақт- ларимиз жанг санъати, сувда сузиш билан шуғулланардик. У жанг қилишда ҳам тезда кўпчиликдан ўзиб кетди. Қилич ишлатиш, от устида камондан нишонни бехато уриш, сувда сузишда унга тенг келадигани кам эди. Улғайгани сари ҳар томонлама етилиб бораверди. У Қуръон тафсири, ҳадис шарҳи, турли масалалар баёнида Хоразмдагилардан олдинга ўтиб кетди. Бир куни менга: “Абдуссалом устозларим менга илм олиш учун Ироққа боришим кераклигини айтди. Сен билан бирга кетишни истайман, чунки сендек яқин дўст ва китобдорни қаердан ҳам топардим”, деди. Табиийки, мен бирдан жавоб беролмадим. Ота-онамдан сўрашим керак эди. Уйга келиб уларга мақсадимни айтдим. Отам ҳеч икки- ланмай: “Боравер, дунё кез, олим бўл, ўзингдан из қолдир, сен- Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling