1 АҲадкул холмуҳаммад ўҒли савдогарлар устози ёхуд ҳАҚИҚий омад


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/51
Sana08.11.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1756441
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   51
АСЛ БАРАКА
Мана устознинг уйида туриб ўқишни ҳам бошладик, аммо 
имоми Аъзам ҳазратлари билан пешингача кўриша олмадик. 
Устозни минглаб одамлар орасидан ҳам бемалол таниб олса 
бўларкан. Ўрта бўйдан узунроқ, буғдойранг, кенг елкали, кўзлари 
катта, қотмадан келган. Киймлари нафис ва тоза, ундан энг сара 
мушк иси келади. Юзидан нур ёғилади.
Ҳазрат билан қучоқлашиб кўришдик. Абдуллоҳга узоқ тер-
мулди. Биздан шамолимиз келган экан. Балки устоз унга термул-
ганида яқин орада илмда, авлиёликда, савдода пешқадам бўлади-
ган инсон сиймосини кўрган бўлса ажабмас. Балки юрт соғинчи 
устун келиб, ота ватан кенгликларини, ширин булоқларини кўз 
олдига келтиргандир...
Биз ичкарига кириб анча гаплашиб ўтирдик. Пешиндан сўнг 
дарсни бошладик. Устоз кунларини жуда аниқ режа асосида ўтка-
заркан. Кечаси умуман ухламасди. (Бир шогирди 20 йилдан бери у 
зотнинг елкаси тўшак кўрмади деганида ишонмаган эдик). Кечани 
Қуръон тиловати билан ўтказади. Бомдоддан кейин Аллоҳни зикр 
қилади. Савдо ишларига қарайди. Пешиндан сўнг асргача дарс 
беради. Асрдан шомгача масала сўраб келганларнинг, ҳожатманд-
ларнинг ҳожатларини чиқаради. Шомдан хуфтонгача тафаккурга 
чўмади. Хуфтоннинг таҳорати билан бомдод ўқийди. Илми денгиз 
қадар. Зеҳни ўткир. Ўзига ҳам, шогирдларига ҳам ўта талабчан. 
Савдода ҳалол ва эҳтиёткор. 
Бир куни бозорга ипак ва газламаларни тартиблаб, тахлаш 
учун бизни олиб борди. Унинг бир шериги шойини 200 дирҳам 
эмас, 400 дирҳамга сотибди. Шеригини койиб, харидорни топиб 


16
келишни буюрди. Харидор келгач, унга 200 дирҳамини қайтиб 
берди. Уларнинг ўртасида гўзал “тортишув” бўлди.
– Мана бу пулни олинг. Бу матони биз 200 дирҳамдан сотамиз.
– Йўқ, устоз сиздан Аллоҳ рози бўлсин. Мен берганимга рози-
ман. Бозорда шу мато 500 дирҳам туради.
– Мен 200 дан сотаман. Бу нархнинг ичида фойдам ҳам бор. 
Қолгани ҳалол бўлмайди. Бозорни биламан, аммо Худодан қўрқа-
ман. 
Майли устоз, Аллоҳ савдо ва илмингизга барака ато этавер-
син.
– Омин.
Ўша куни устоз ҳамкорлари билан ишни тўхтатди. Ҳалоллик 
учун шундай йўл тутди. Биз бу воқеадан таъсирландик. Узоқ 
муҳокама қилдик. Абдуллоҳ билан кун келиб савдода устоздек иш 
тутишга келишиб олдик.
Бомдоддан кейин ҳовлига чиққандик, устоз хузурига чорлади. 
– Келинглар, – деди устоз ўрнидан туриб. – Сизлар ҳақингизда 
суриштирдим. Мисрдаги илм таҳсили ва тирикчиликларингизни 
ҳам сўраб билдим. Тижоратга иқтидорларингиз борлигини сезга-
ним учун ҳам кеча бозорга олиб боргандим. Тижоратдан етарлича 
илмингиз борми?
– Йўқ, устоз, – деди Абдуллоҳ. (У одатда озгина билса ҳам бил-
майман дер ва ўрганишга киришарди), аммо йўл-йўриқ кўрсат-
сангиз ўрганиб кетамиз. 
– Илмсизлик билан қилинган тижорат ҳаромга олиб бориб 
қўяди. Шунинг учун савдо илмини пухтароқ эгаллаш 
керак. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Эй мусулмон тижоратчи, 
олишда ва сотишда, қарз беришда ва олишда доимо осонлик ва 
қулайликни асос қилиб ол, шунда тижоратингни хотиржам бир 
тарзда амалга оширган ҳолда Аллоҳнинг раҳматига эришасан”, 
дея мархамат қилганлар. Шунга мувофиқ кеча шеригим билан 
ишни тўхтатдим. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳақиқий тижо-
ратчи эди. Маккадан мол олиб Ясриб, Шомга бориб сотар, у ёқдан 
турли буюмлар сотиб олиб, Маккада сотарди. Бугун мен ҳам тўрт 


17
томонга карвон жўнатиб савдо-сотиқ қиляпман. Кун келиб сизлар 
ҳам моҳир савдогар бўлиб етишингизга ишонаман. Қани энди 
илм олишга ғайрат қилаверинг.
Биз бу даргохда асосан ҳадис ва фиқҳдан дарс олардик. Абдуллоҳ 
шу даражада закий ва иштиёқли эдики, баъзан таомланиш ёдидан 
чиқиб қоларди. Илм олиш истаги ўта кучлилигидан устознинг ҳар 
бир сўзини қалбига жойларди. Бир куни ундан хотираси нега бу 
қадар кучлилигини ва ёдлаган нарсалари ёдидан чиқмаслигини 
сўрадим. 
– Мен нимани қалбимга ишониб топширган бўлсам, у мени 
ҳеч қачон ноумид қилмаган ва унутиб қўйиш қўрқувидан озод 
қилган, – деб жавоб берди.
Унинг жавобидан лол қолдим. Қалбга ишониб топшириш нима 
эканини билмасдим. Кейинчалик англадим. Илм бутун вужуд, 
роҳати дил билан олинса, қалбга мустаҳкам ўрнашар экан, аммо 
устоз бу қарашим озгина хато эканини тушунтирди. Илмни тақво 
билан ҳосил қилиш керак экан (Тақво Аллоҳ буюрганларини 
қилиб, қайтарган ишларини қилмаслик). Яъни гуноҳлар, ҳаром 
ишлар, шубҳалардан тийилиб, илм, савдо қилиш ҳақиқий барака 
келтирар экан. Тушунчам ниҳоят бутун бўлди. 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling