1 АҲадкул холмуҳаммад ўҒли савдогарлар устози ёхуд ҳАҚИҚий омад


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/51
Sana08.11.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1756441
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51
14
АБДУЛЛОҲНИНГ БОЛАЛИГИ
Абдуллоҳнинг отаси кўзи тўқ, қалби бой, илмли ва тақводор 
инсон эди. Ўғли Абдуллоҳ ҳам назари тўқ бўлиб улғая бошлади. 
У бошқалардек шўх, аммо ўйинқароқлик қилмасди. Бир куни 
ўртоқлари ўйнаб келиб: “Кетдик ташқарига от ўйин ўйнаймиз”, 
деди. Абдуллоҳ уларга ҳатто ақлини таниган инсонлар лол қола-
диган гап айтди: “Аллоҳ мени ўйин кулгу учун яратмаган”...
У ота-онасига ҳақиқий ёрдамчи эди. Ишлардан ортиб, жанг 
санъати билан шуғулланади. От миниш ва камондан отишни 
ўрганади. 
Жуда қизиқувчанлигидан ўзини ҳар томонга урарди. Отаси 
унга қаттиқ тақиқ қўймаган, чунки ортиқча танбеҳ ва тақиқ бола-
ни бетарбия қилиб қўяди. Отасининг тарбиядаги ажойиб услуби-
ни у сўнги нафасигача гапириб юрди.
Айниқса қиблагоҳининг унга Қуръон ёдлашда қўллаган услу-
бини кўп эслайди. От миниш, камондан ўқ узиш, қиличбозлик, 
жанг санъатига қаттиқ қизиққанини билгач, падарибузруквори 
агар бир бет ёдласа, жанг санъатига, икки бет ёдласа, от миниш, 
уч бет учун ўқ отиш, тўрт бет учун қиличбозлик, беш бет мусобақа-
га рухсат, олти бет учун сувда сузиш мукофотини тайин қилди.
Абдуллоҳ жон дили билан ёдлашга берилди. Отасини қойил 
қилиш учун баъзан ўн, ўн беш бетлаб ёд олди. Шу тариқа қисқа 
муддатда Аллоҳнинг Каломини қалбига жойлади. Отаси эса ҳеч 
замон мукофотни бермай қолмади.
У ҳали еттига тўлмасдан отаси савдо сирларини ўргата бошла-
ган. Узум, майиз сотиш, катта савдогарлардан улгуржи сотиб олиб, 
доналаб сотиш, уйга бозор қилиш каби илмларни у анча эрта олди. 
Отасининг ишларини диққат билан кузатди. 
Илмий йиғин, савдо мажлисларида бўлганида араб тилини би-
лиш жуда муҳим эканини тушунган отаси унга араб тилини жуда 
тез ўзлаштириши эвазига от совға қилишни ваъда қилди. Отаси 
ўта бой бўлмаса-да, ўғлининг илм олиши учун давлатини аямасди. 
Абдуллоҳ қисқа фурсатда араб тилида эркин сўзлаша бошлаганидан, 
дўстларидан эртароқ саман отли бўлади. Кейин мадрасага дарсга 


15
қатнай бошлади (ушбу сарлавҳа матни ўқувчини зериктирмаслик 
учун қисқароқ берилди).
Мана нима учун у таржимонлик қила олади. Айниқса, тижо-
рий атамалар, сўзлар, фаолиятдаги муносабатлар жуда мураккаб, 
аммо у тожирлардан савдо илмини ўргангани учун осонгина 
тожирга таржимон бўла олди.

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling