1 АҲадкул холмуҳаммад ўҒли савдогарлар устози ёхуд ҳАҚИҚий омад


АСЛ БАҲОСИДА СОТИБ ОЛИШДА БАРАКА БОР


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/51
Sana08.11.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1756441
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   51
1. АСЛ БАҲОСИДА СОТИБ ОЛИШДА БАРАКА БОР
Мен илк сафарга чиққанимда бир аёл эри хаста ва болалари ёш 
бўлгани сабаб, муҳтожлигидан отини сотаётганига гувоҳ бўлган-
ман. Ўшанда инсофсиз савдогар ярим баҳосида даллол билан 
келишиб, аёлга жабр қилганди, аммо кўпчилик гувоҳлар унга 
ёрдам бериб, ўз молларидан оз-оздан берган, бир табиб айниқса 
эри учун дори-дармонларни саралаб қўлига тутқазганди. Орадан 
икки йилча вақт ўтиб, ўша савдогарнинг абгор бўлиб юрганини 
эшитдим. Ўша воқеадан сўнг доим молни муҳтожликдан сотаётган 
одамлардан ўз баҳосида сотиб оладиган бўлдим. Улар нархни бил-
масди. Мен эса қалбимга қулоқ солардим ва бозор нархида сотиб 
олардим. Ана шундан кейин ишларим шу қадар тез ривожлана 
бошладики, бирдан ишчилар ёллашимга тўғри келди. Ҳатто бир 
сафар бир одам бир тўнлик матога бераётган дирҳамларимни рад 
этган, чунки у матонинг нархи қимматлигини билмасди. 
Тушунтирганимдан сўнг рози бўлди.


83
2. САРМОЯ ЧЎНТАКДА БЎЛМАЙДИ
Мисрда таржимонлик қилишимдан олдин яқин дўстим 
Абдуссалом менга сармоясиз бозорга кириб бўлмаслигини айтганди, 
лекин сармоясиз бозорга кирдим. Ишларим гуркираб кетди. 
Тушундимки, сармоя чўнтакда эмас экан. Агар ақлингизни ишлат-
сангиз ва ҳаракатдан тўхтамасангиз, сармоя сизни узоқ куттирмас 
экан. Таржимонлик қилиб топган пулларимдан жамғариб, газлама 
савдосини бошладим. Ўшанда топадиган олтинларимнинг ҳатто 
ярмидан кўпроғини тежардим. Ўзимни сармоя билан таъмин-
лаш учун анча вақтгача таржимон бўлиб ишлашимга тўғри келган. 
Агар иш бошламоқчи бўлсангизу, аммо пулингиз бўлмаса, 
ақлингизни ишлатинг. Пул ишлаб топиш қобилятингиздан фой-
даланинг. Кимнинг қанча пул ишлаб топишига қараб, унинг пул 
ишлаш қобилятига баҳо бериш мумкин. Бугундан пул ишлаб 
топиш қобилятингизни ўстиринг. Катта сармояга аввало тайёр 
бўлинг. Динору дирҳамларни ишлата билган кунингдан бошлаб 
сармоядорга айланасан.

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling