1. Аэродинамиканинг асосий фаразлари ва таърифлари


Download 0.49 Mb.
bet2/7
Sana25.02.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1230128
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Маъруза 2 - 2021-2022 сиртки (1)

Эйлер усули: бу усул Лагранж усули каби ҳар бир зарранинг ҳарактини ўрганмайди, балки айни пайтда (вақтда) фазонинг ҳар бир нуқтасида суюқлик ёки газ билан нима рўй бераётганини ўрганади. Бунда суюқликнинг ҳар бир заррача ҳаракат траекторияси кўрилмайди, балки суюқлик оқими майдонининг ҳар бир нуқтасида оқимнинг босими, ҳарорати, зичлиги ва тезлиги аниқланади. Бунда қаттиқ жисмдан оқиб ўтаётган суюқликни алоҳида оқимчаларга (струйка) ажратиш мумкин бўлган яхлит муҳит деб тасаввур қилиш мумкин - «континуум» (3.2-расм).

3.2-расм. Эйлер усули


Суюқлик ва газларнинг кинематикаси.
Муҳитнинг яхлитлиги (сплошности) гипотезази асосида суюқлик (газ)ни бўшлиқни бутунлай (бўш жойсиз) тўлдириб турувчи заррачалар кўринишида тасаввур қилишимиз мумкин.
Суюқлик заррачалари қаттиқ жисм заррачаларидан қуйидагича фарқланади: ҳаракатда суюқ заррачалар деформацияланади, қаттиқ заррачалар эса йўқ. Қаттиқ заррачалар илгариланма ва бир онли ўқ атрофида айланма ҳаракат қилиши мумкин, суюқ заррачалар эса илгариланма ва бир онли ўқ атрофида айланма ҳаракат қилишдан ташқари, бурчакли ва чизиқли деформацияга учрайди.
Шундай экан, суюқ заррачалар тезлиги илгариланма айланма ва деформация тезликлари йиғиндисидан ташкил топади
. (3.1)
Бу ҳолат Коши ва Гельмгольц олимлари томонидан аниқланган, шунинг учун Коши ва Гельмгольц теоремаси деб аталади.
Юқорида суюқ ва газсимон муҳитнинг ҳаракат усуллари кўриб чиқилди. Суюқлик оқими заррачаларининг тезлик майдонини кўриш мумкин бўлган х, у, z координатали битта заррача ҳаракати кўриладиган Эйлер усули Лагранж усулига нисбатан кенг тарқалган, яъни
(3.2)
бу ерда – тезликнинг тўтбурчак декарт координаталари тизими OXYZ ўқлари бўйича ташкил этувчилари.
Бу ҳолатда суюқлик (газ) оқимини бир қанча кесимдан ўтувчи ток чизиқларидан ташкил топган ток найчаси орқали оқувчи оқимча (струйка) деб тасаввур қилиш мумкин. Ток чизиғи бўйлаб суюқлик заррачалари илгариланма ҳаракат қилади, яъни ҳар бир заррачанинг тезлиги унга уринма бўйича йўналган.

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling