1. Ҳаёт фаолияти хавфсизлигининг ҳуқуқий асослари. Ишлаб чиқаришда фаолият хавфсизлигини таъминлаш бўйича қабул


Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси


Download 395.25 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana31.01.2023
Hajmi395.25 Kb.
#1142922
1   2   3   4   5
Bog'liq
2-maruza HFX ning huquqiy asoslari

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси Ўзбекистон Республикаси 
Олий мажлисининг 1995 йил 21 декабрь 162/1 сонли қарори билан 
тасдиқланиб 1996 йил 1 апрелдан амалга киритилган. Меҳнат кодекси 2 та 
қисмдан иборат: 
1. Умумий қисм. 
2. Махсус қисм. 
Умумий қисм 4 та бобдан иборат бўлиб, 56 та моддани ўз ичига олади 
ўз ичига олади: 
I Боб. Асосий қоидалар (1-13 моддалар) 
II Боб. Меҳнатга оид муносабатларнинг субъектлари (14-20 моддалар) 
III Боб. Ходимлар ва иш берувчиларнинг вакиллиги (21-28 моддалар) 
IV Боб. Жамоа шартномалари ва келишувлари (29-56 моддалар) 
Махсус қисм эса 12 бобдан иборат бўлиб, 238 та моддани ўз ичига 
олади:
V боб. Ишга жойлаштириш (57-71 моддалар) 
VI боб. Меҳнат шартномаси (72-113 моддалар) 


VII боб. Иш вақти (114-125 моддалар) 
VIII боб. Дам олиш вақти (126-152 моддалар) 
IX боб. Меҳнатга ҳақ тўлаш (153-164 моддалар) 
X боб. Кафолатли тўловлар ва компенсация тўловлари (165-173 
моддалар) 
XI боб. Меҳнат интизоми (174-184 моддалар) 
XII боб. Меҳнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги 
(185-210 моддалар) 
XIII боб. Меҳнатни муҳофаза қилиш (211-223 моддалар) 
XIV боб. Айрим тоифадаги одамларга бериладиган қўшимча кафолат 
ва имтиёзлар (224-258 моддалар) 
XV боб. Меҳнат низолари (259-281 моддалар) 
XVI боб. Давлат ижтимоий суғуртаси (282-294 моддалар). 
Меҳнат кодекси 16 боб, 294 моддадан иборат. 
 
Меҳнатни муҳофазасига оид тадбирларни режалаштириш 
Меҳнат муҳофазасига оид ҳамма ишлар олдиндан тузилган режа 
асосида амалга оширилади. Бунинг учун меҳнатни муҳофаза қилишнинг 
номенклатура чора-тадбирлари режаси тузилиши керак. Номенклатура чора-
тадбирлари режаси касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда 
корхона маъмурияти томонидан тузилади. Унда ушбу корхонада меҳнат 
шароити, касб касалликлари ва ўз корхонасига инсон организмига таъсир 
қилувчи зарарли омилларнинг мавжудлиги асос қилиб олинади. 
Номенклатура чора-тадбирлари режасига бажарилиши лозим бўлган, иш 
шароитини яхшилашга олиб келадиган чора тадбирлар киритилиши лозим. 
Улар қуйидагича бўлиши лозим: 
1. Бахтсиз ходисаларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар. 
Бунга қўшимча химояловчи, муҳофаза қилувчи тўсиқ қурилмаларни 
ўрнатиш, муҳофаза қилишнинг автоматик туркумларини қўллаш, масофадан 


туриб бошқариладиган асбобларни жорий қилиш, огоҳлантириш тизимлари
жараёнларни механизациялаш ва бошқалар киради. 
2. Касб касалликларини камайтирадиган чора-тадбирлар. Бунга 
ишчиларга таъсир қиладиган ҳар хил зарарли моддалардан муҳофаза қилувчи 
воситалар ва мосламалар тайёрлаш, ҳамда уларни қўллаш, ҳаво алмаштириш 
тизимларини ўрнатиш, эски турларини қайта таъмирлаш, замонавий ишлаб-
чиқариш жиҳоз ва дастгоҳлардан фойдаланиш, ҳаво хароратини, таркибини 
кузатадиган асбобларни ўрнатиш ва бошқалар мисол бўлади. 
3. Иш шароитини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар. Бунга иш 
жойларини ёритиш, санитария-маиший хизмат кўрсатиш хоналари ҳолатини 
яхшилаш, махсус кийим, бош ва оёқ кийимлари билан ўз вақтида таъминлаш, 
меҳнатни муҳофаза қилиш хоналарини, кўргазмали қуролларни ташкил 
қилиш ва бошқалар киради. 
Номенклатура чора-тадбирларига сарфланадиган маблағ корхонанинг 
асосий фондидан ажратилиб, бу маблағлар фақат шу соҳаларга ишлатилиши 
лозим. Акс ҳолда маъмурият қонун олдида жавоб беради. Маблағларни 
сарфлаш касаба уюшмаси томонидан назорат қилинади. Корхона амалга 
оширилган тадбирлар ва маблағлар сарфи тўғрисида ҳар йили юқори 
ташкилотларга ҳисобот бериб туриши талаб этилади. 

Download 395.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling