1. Ҳаёт фаолияти хавфсизлигининг ҳуқуқий асослари. Ишлаб чиқаришда фаолият хавфсизлигини таъминлаш бўйича қабул
Download 395.25 Kb. Pdf ko'rish
|
2-maruza HFX ning huquqiy asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Ҳаёт фаолияти хавфсизлигининг ҳуқуқий асослари. Ишлаб чиқаришда фаолият хавфсизлигини таъминлаш бўйича қабул
Ҳаёт фаолияти хавфсизлигининг ҳуқуқий ва ташкилий асослари Режа: 1. Ҳаёт фаолияти хавфсизлигининг ҳуқуқий асослари. Ишлаб чиқаришда фаолият хавфсизлигини таъминлаш бўйича қабул қилинган асосий қонунлар, стандартлар, низомлар, қоидалар ва меъёрий ҳужжатлар тизими. 2. Ишлаб чиқаришда фаолият хавфсизлигини бошқариш тизими, хавфсизликни таъминлашга оид тадбирларини режалаштириш. 3. Фаолият хавфсизлиги қонун-қоидаларига амал қилинишини назорат қилиш тизими, қоида ва талабларни бузганлик учун жавобгарлик. Ҳаёт фаолияти хавфсизлигини таъминлашда ҳар бир фуқаронинг бурч ва масъулияти соҳага тегишли ҳуқуқий-меъёрий хужжатларни билиш ва ҳаётга тадбиқ этишдан иборатдир. Мазкур масала, Ўзбекистон Республикасининг давлат сиёсати даражасигача кўтарилишида ҳам айнан шу мақсад, яъни ҳуҳуқий маданиятни юксалтириш назарда тутилган. Ҳаёт фаолияти хавфсизлигини таъминлаш мақсадига йўналтирилган меъёрий хужжатлар аҳоли муҳофазасининг ҳуқуқий асосини ташкил этади. Ҳар қандай мамлакатнинг демократик ва инсонпарварлик хусусиятларидан бири шу давлатдаги инсонга бўлган муносабат, инсон ҳақ- ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва унинг саломатлиги йўлидаги меъёрий ҳужжатларни қабул қилиши ва жорий этиши билан ўлчанади. Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигига эришганидан сўнг ҳаёт фаолияти хавфсизлигини таъминлашга қаратилган бир қатор қонунлар ва қарорлар қабул қилинган бўлиб, уларнинг ижросини таъминлаш фуқароларимизнинг хавфсиз турмуш ва меҳнат фаолиятини таъминлаш демакдир. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, қулай атроф муҳитни сақлашга қаратилган қонунларни билиш ва уларга амал қилиш, қонун талаблари ва қоидаларига эътиборни кучайтириш, нафақат тарғиб қилиш, балки ижросини таъминлаш орқали юксак фуқаролик масъулияти адо этилади. Асосий қонунимиз Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси иккинчи бўлимида фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари алоҳида белгилаб қўйилган. Ҳусусан, 37 моддада ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан химояланиш ҳуқуқига эгалиги ҳамда суд ҳукми билан тайинланган жазони ўташ тартибидан ёки қонунда кўрсатилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланганлиги қайд этилган. Республикамизда ишлаб чиқариш усуллари, мулк шаклидан қатъий назар меҳнатни муҳофаза қилишни илмий асосда ташкил этишни тартибга солиш, ҳамда фуқароларнинг соғлиғини ва меҳнатни муҳофаза қилишини таъминлаш мақсадида 1993 йил 6 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн иккинчи чақириқ, ўн иккинчи сессиясида “Меҳнатни Download 395.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling