Мақсад: “Мўйқаламни ботириш” усули билан гуллар ва майсани чиза оладилар. Асосий рангларни биладилар. Гуллар орасида бойчечакни ажратадилар.
Жиҳоз ва материал: Бандни, баргларни тасвирловчи рангли қоғозлар, мўйқалам, оқ, кўк, яшил рангдаги гуашь.
Фаолиятнинг бориши:
1.Баҳор ҳақида шеърни ўқиш
2. Болаларга саволлар билан мурожат этиш:
2.1. Биринчи баҳор гуллари қандай номланади?
2.2. Бойчечак ҳақида топишмоқ айтади
3. Бойчечакнинг тузилишини кўздан кечириш
4. Гулни тасвирлаш усулини намойиш этиш
5. Мустақил иш
6. Болалар ишларининг кўргазмаси
Қўшимча: Гуллар тасвирланган альбомни кўздан кечириш. Гуллар ҳақида шеърлар ўқиш. Топишмоқлар топиш.
Эътиборни қаратиш керак: ижодкорлик, саришталик
Март ойининг 3 ҳафтаси
Миллий одатлар. Навруз байрами
Қурилиш, конструкторлаш ва математика маркази
Қуриш: “Чуғуруқ ини”
Мақсад: аппликация ёрдамида бир неча бўлаклардан иборат предметларни тасвирлай оладилар, қисмларнинг шаклини аниқлайдилар. Ранларни биладилар.
Жиҳоз ва материал: Уянинг кўриниши, А4 форматдаги альбом вароғи, 8х13, 1,5х5 ўлчамдаги тўғри тўртбурчаклар, 3см диаметрдаги айлана, учбурчак, елим, мўйқалам, салфеткалар, қушларнинг тайёр тасвири.
Фаолиятнинг бориши:
Қушлар ҳақида топишмоқлар (уйча)
Иллюстрациялар ва намуналарни кўздан кечириш
“Нима учун қушлар ини керак?” мавзусида суҳбат
Болаларнинг мустақил ишлари
Болалар ишлари кўргазмаси
Қўшимча: кўчада қуш инини кўздан кечириш, қушларни кузатиш
Эътиборни қаратиш керак: саришталик, рангларни ҳис этиш, аппликацияни қўшимча тарзда тўлтириш истагини қўллаб қувватлаш
Қурилиш, конструкторлаш ва математика маркази
Конструкторлаш: “Дарвоза”
Do'stlaringiz bilan baham: |