Мақсад: конструкциясига кўра турлича бўлган дарвозларни қуриш. Конструкция деталларининг нимага хизмат қилишини биладилар
Жиҳоз ва материал: қурилиш материали тўплами, уйчалар, дарахтлар, йўлакчалар, қўғирчоқлар, арчалар, тасвир ва расмлар.
Фаолиятнинг бориши:
Дарвоза кўринишлари бўлган расмлар ва фото суратларни кўздан кечириш
Қўғирчоқлар билан ўйин машқлари (бу қўғирчоқ баланд, бу қўчирчоқ паст, булар бир хил)
Қурилма намунасининг таҳлили
Ҳаракат усуллари намойиши
Болаларнинг амалий фаолиятлари
Болалар фаолиятини баҳолаш
Эътиборни қаратиш керак: ижодий тасаввурни, мустақил ишлаш кўникмасини ривожлантириш.
Сюжетли ролли ўйинлар маркази
“Қўғирчоқ сайрда” сюжетли ролли ўйини
Мақсад:болалар қўғирчоқлар билан таниш ҳаракатларни ўйин сюжетига кўчирадилар, қўғирчоқлар билан бўлган ўйинларга қизиқиш намоён этадилар.
Жиҳоз ва материал: қўғирчоқлар, барча йил фаслларига мўлжалланган кийимлар, шкаф, стул, коляска, машиналар ва қурилиш материаллари.
Фаолиятнинг бориши:
Муаммоли вазият (қуғирчоқ сайр қилишни истайди, бироқ кийинишни билмайди)
Ечим: болалар қўғирчоқни об хҳавога мос тарзда кийинтирадилар
Ролларнинг тақсимланиши
Сюжетнинг кечиши
Қўшимча: “Биз ўйнаяпсиз” тасвирини кўздан кечириш. “Биз сайр давом қандай ўйнаймиз, қурилмаларни қуриш” мавзусида суҳбат.
Илм ва табиат маркази
Табиат: “Гул уруғларини экиш”
Мақсад: чуқурчага уруғларни бирма бир эка оладилар. Экилган уруғларга сув қуядилар, иллиқ, ёруғ жойга қўядилар.
Жиҳоз ва материаллар:стол, тупроқ солинган яшиклар, чўплар, уруғ солинган 2 ликопча, сув солинган стаканчалар, шаффоф стаканчикка солинган уруғлар, гуллаётган ўсимлик тасвирланган расмлар
Do'stlaringiz bilan baham: |