Жиҳоз ва материал: кубиклар, геометрик шакллар, декоратив ўсимликлар тўплами, паровозча тасвири, иккита масқарабоз тасвири
Фаолиятнинг бориши:
“Паравозча” тасвирини кўздан кечириш
Қурилишни режалаштириш
Паровозчани конструкторлаш
Болалар ишларини муҳокама қилиш ва рағбатлантириш
“Катта кичкина” дидактик ўйини
Қўшимча:композицияни табиий материаллар билан бойитишнитаклиф этиш
Эътиборни қаратиш керак: фантазияни ривожлантириш
Сюжетли ролли ўйинлар, драммалаштириш маркази
“Муха Цокотуза” эртаги
Мақсад:эртакни диққат билан тинглай оладилар, роллардаги ҳатти ҳаракатлар кесимини қурадилар, ўз харакатларини бошқа “Артист”лар ҳаракатлари билан мувофиқлаштирадилар. Уйда хавфсизлик чораларини кўриш қоидаларини биладилар.
Жиҳоз ва материал: костюмлар, эртак атрибутлари, иллюстрациялар
Фаолиятнинг бориши:
Эртакдан парчалар ўқиш
Иллюстрацияларни кўздан кечириш
Ролларни тақсимлаш
Болалар ёрдамида эртакни намойиш этиш
Болаларни рағбатлантириш
Қўшимча: эртакни ўқиш, мультипликацион фильмни кўриш
Эътиборни қаратиш керак: мимика, интонация устида ишлаш
Табиат: Чумоли инини кузатиш
Мақсад: чумолилар ҳақидаги билимларни мустаҳкамлаш, тадқиқотчилик ишига қизиқишни тарбиялаш
Жиҳоз ва материал: АКТ материаллари, мавзуга оид расмлар ва иллюстрациялар
Фаолиятнинг бориши:
Топишмоқларни топиш
Чумолилар қандай ишлашини кузатиш
“Жонли лабиринт” ўйини
Тадқиқотчилик фаолияти. Бир йўлакчага қум сепиш ҳамда чумолилар нима қилишини кузатиш, иккинчи бир йўлакчага шакар упасини сепиш, ҳамда чумолилар ҳаракатини кузатиш
Do'stlaringiz bilan baham: |