Эътиборга молик жиҳати: Болалар луғатини бойитиш ва уларнинг грамматик жиҳатдан тўғри нутқини тарбиялаш, фаол нутқни ривожлантириш.
«Нутқ ва саводхонлик» маркази
«Мебель» ҳақида ҳикоя тузиш.
Максад: Тарбиячи мебелнинг тузилиши ҳақида айтиб бериш.
Керакли жиҳозлар ва материаллар: мебель тасвирланган суратларни кўриш, унинг қисмларини айтиб ўтиш.
Фаолиятнинг бориши:
Хонадаги мебель расмларини кўриш.
Тарбиячининг ҳикояси
Режалаштирилган ҳикоя
Болалар билан ҳикоя тузиш (3-4)
Таълимий ўйин: «Қиркма расмлар» (мебель йиғиш)
Қўшимча қисм: Болалар билан мебель ҳақида суҳбат. Сюжетли ролли ўйин.
Эътиборга молик жиҳат: Сўзларни грамматик жиҳатдан тўғри сўзлаш. Болалар билиш фаоллигини, грамматик нутқини ривожлантириш.
Драмматизациялаш маркази
Қўғирчоқ театри «Айиқ ва Маша»
Мақсад: Театрлаштирилган ўйинларга қизиқишини орттириш учун шароит ёратиш.
Керакли жиҳозлар ва материаллар:эртак қўғирчоқ
Фаолиятнинг бориши:
1. Тарбиячининг ҳикояси
2. Ролларга тақсимлаш
3. Эртакни саҳналаштириш
4. Тарбиячи ҳикояси «Нима ёқди?»
Қўшимча қисм: «Айиқ ва Маша» ҳақида эртак ўқиб бериш ва мултьфилм кўрсатиш.
Эътиборга молик жиҳат: Нутқни тўғри таллафуз қилиш, луғат ойлигини бойитиш.
Санъат маркази
Аппликация:«Мебель». Жамоа бўлиб ишлаш
Мақсад:Қоғозни тўғритуртбурчак, шаклда қирқиш (стулча , стол, шкаф учун)жамоа бўлиб ишлаш
Керакли жиҳозлар ва материаллар:қайчи, рангли қоғоз, клей, мўйқалам, салфетка, ватман
Фаолиятнинг бориши:
Мебель хақида топишмоқлар.
«Уч айиқ» сюжетли расмга қараб эртак айтиш (Эртак каҳроманидаги мебель қандай бўлганлигини ёдга олиш)
Образнинг кетма кетлигина қараш
Ишнинг болалар томонидан бажарилиши
Бажарилган ишларнинг таҳлили
Қўшимча қисм: Болалар билан суҳбат. «Менинг уйимнинг мебели», «Уч айиқ» эртагини ўқиш ва саҳналаштириш. Сюжетли ролли ўйин «Оила», «Дўкан», «Болалар боғчаси»
Do'stlaringiz bilan baham: |