Атрибутлар: идиш товоқлар расми туширилган карточкалар, ўйин учун пештахта, ўйинчоқ идиш товоқлар, пуллар.
Фаолиятнинг бориши:
1. Суҳбат: «Идиш товоқлар дўконида нималар сотиб олиш мумкин».
2. Таълимий ўйин: «Эркалаб айт».
3. Ролларни тақсимлаш.
4. Сюжетни ташкил қилиш.
Қўшимча қисм:оила ҳақида суҳбат, «Идиш товоқлар дўкони» ҳақида ҳикоя тузиш
Эътиборга молик жиҳати:болаларни жамоа бўлиб ўйнашга ўргатиш, ўйин жараёнида ижодий фикрлаш.
Сюжетли роли ўйин маркази
Сюжетли-ролли ўйин: «Оила».
Мақсад: Оила муҳитини тасвирлаш, ўйин учун сюжетни мустақил ташкил қилиш, атрибутларни ўз ўрнида ишлатиш.
Жиҳозлар: қўғирчоқлар, ўйинчоқ идиш товоқлар, мебель, атрибутлар (фартуклар, рўмоллар,).
Фаолиятнинг бориши:
1. Суҳбат: «Менинг оилам».
2. Ўйин: «Меҳмонга келинг».
3. Ролларни тақсимлаш.
4. Сюжетни юзага чиқариш.
Қўшимчақисм: оила ҳақида суҳбат, оиладаги мулоқот, ота-оналар меҳнати, «Катталарга қандай ёрдам бераман» мавзусида ҳикоя тузиш, иллюстрацив расмларни кўриб чиқиш.
Эътиборга молик жиҳати: ўйин вақтида ўзаро мулоқот.
Нутқ ва тил маркази
«Идиш товоқлар».
Мақсад:Болаларни идиш товоқлар ва уларнинг вазифаси хақида тасаввурга эга бўлиши. Уларни классификациялаш
Жиҳозлар: 3 хил рангдаги 6 та доира шакли (2та қизил, 2 та кўк, 2та сариқ ). 3хил рангдаги конверт
Фаолиятнинг бориши:
«Идиш-товоқлар» илюстратив расмларни кўриш
Топишмоқлар топиш.
Таълимий ўйин: «Шеригини топ».
( ҳар бир болада 3 хил рангдаги доира шакли), мен кўзимни юмаман,сизлар ўхшашини топасизлар.
Болалар 3та командага бўлинади, сариқ, кўк, қизил.
Таълимий ўйин: «Тасвирни йиғ». Деталлардан идиш расмини чиқарадилар.
Предмет хақида ҳикоя тузадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |