Қўшимчақисм: «Федорнинг қайғуси» бадиий асарни ўқиш.
Эътиборга молик жиҳати: луғатни бойитиш, луғатида сифатни қўллаш, предметларни характерли хусусиятларини айтиб бериш.
Нутқ ва тил маркази
Сирғалувчи товушларни дифференциялаш.
Мақсад: товушларни эшитиб фарқлаш, сўздан товушни ажратиш.
Жиҳоз: сирғалувчи товушлар бор сўзларни ифода этувчи расмлар.
Фаолиятнинг бориши:
Товушлар артикуляцияси.
Сирғалувчи товушлар бор бўлган сўзларни ифода этувчи расмларни кўриш
Тезайтиш.
Қўшимча қисм: Тезайтишни ўрганиш
Эътиборга молик жиҳати: болалар луғатини бойитиш, товуш маданиятини тарбиялаш
Санъат маркази
Аппликация:«Коса ва пиёла».
Мақсад: аппликацияни йиртиб ёпиштириш йўли орқали амалга ошириш, компазиция учун илиқ ва совуқ рангларни танлаш.
Жиҳозлар: А-4 окқоғоз коса ва пиёланинг тайёр шаблони, қора қалам, клей ва мўйқалам.
Фаолиятнинг бориши:
1.Идиш товоклар расмини кўриш. Пиёла, коса, орнаментлари.
2.Таълимий ўйин: «Қўғирчоқни чой билан меҳмон қиламиз».
3.Намунани кўриб чикиш.
4.Мустакил ишлаш.
5.Ишланмалар кўргазмаси.
Қўшимчақисм: бадиий ўқиш «Фёдорнинг қайғуси».
Таълимийўйин: «Бизнинг идишлар», Сюжетли-ролли ўйин: «Меҳмонда».
Эътиборга молик жиҳати: тартибни сақлашга ўргатиш, диққатни тарбиялаш, бошлаган ишни охирига етказиш , тасаввурни ривожлантириш.
Санъат маркази
Лой иши «Чой сервизи».
Мақсад: идиш ясаш, билим кўникмаларни мустаҳкамлаш .
Жиҳозлар: пластилин, клеёнка пластилин учун, стек таёқчаси, ўйинчоқ чой сервиз
Фаолиятнинг бориши:
1.Чой сервизини кўриб чиқиш.( шакли ва пропорцияларни аниқлаш)
2.Ясалиш йўлларини ўргатиш
3.Мустақил иш
4.Ишланмалар кўргазмаси
Do'stlaringiz bilan baham: |