Фаолиятнинг бориши:
Уй расмларни кўриб чиқиш.
“Қирқилган расмлар” таълимий ўйин.
Схемалардан фойдаланган ҳолда лой иши
Болалар ишларининг кўргазмаси.
Қўшимча қисм: уйларни қуриш,пазлларни териш.
Эътиборга молик жиҳати: топшириқларни тўғри бажарилишига. Ижодий қобилиятларни ривожлантириш.
Санъат маркази
Аппликация «Орзуимдаги уй»
Мақсад:
квадратни диагонал бўйича 2 та учбурчака чизиқ бўйлаб қирқиш ва елим билан тўғри фойдаланишни биладилар.
Компазиция ҳиссини ривожлантириш.
Ўртоқларига ёрдам бериш истагини тарбиялаш, ҳаракатчанлигини ошириш.
Керакли жиҳоз ва материаллар: Ватман қоғози,ҳар хил турдаги тўғри бурчаклар, деразалар учун рангли чизиқлар, елим,мўйқаламлар,қайчилар,латталар,аудио ёзувлар.
Фаолиятнинг бориши:
1. “Уй” ҳақида суҳбат.
2. “Тасвирла, биз топамиз” таълимий ўйин .
3 . Уй қуриш.
4.Болалар ишларидан кўргазма қилиш.
Қўшимча қисм: шаҳар кўчалари бўйлаб сайр.
Эътиборга молик жиҳати: болаларнинг жамоа бўлиб ишлай билиши; тафаккурни ривожлантириш.
Санъат маркази
Расм: «Севимли уйим».
Мақсад:
ўз ҳақида билади ва у ҳақида сўзлаб бера олади,
ўз уйида расмни тасвирлаб беради.
Керакли жиҳоз:оқ қоғоз варақлари, рангли қаламлар ва расмлар.
Фаолиятнинг бориши:
1.Ўз уйи ҳақида суҳбат
2. Расмларни томоша қилиш.
3. Тасаввур қилиб чизиш.
4.Расмлар кўргазмасини ташкил қилиш ва болаларни рағбатлантириш.
Болалар бир-бирларига ўз хоналарини қандай тасаввур этишларини айтиб берадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |