5-Тажриба“Нам қумда изларимиз қолади” Болаларга қуруқ қумда кафтлар изларини қолдиришни таклиф этиш. Излар яхши кўринаяптими? Қумни намлаймиз, аралаштирамиз, текислаймиз, сўнгра нам қумда кафт изларини қолдиришни таклиф этамиз.Энди бўлдими?
Қўшимча қисм: Болалар ташаббуси билан лойнинг хусусиятлари ни таққослаш мумкин.
Эътиборга молик жиҳати: Болалар хавфсизлигини таъминлаш, кун тартибига ва гигиеник кўникмаларга риоя этиш.
Сюжетли-ролли ўйинлар маркази.
Сюжетли-ролли ўйинлар: «Оиламиз билан театрга бораяпмиз»
Мақсад:
Болаларга жамоат жойда ўзини тутиш қоидаларини айтади (автобусда,театрда);
Актёрлик кўникмалар ( шеърларни ифодали ўқиш, ҳаракатлар) ривожлантирилади
Керакли жиҳоз ва материаллар: “Автобусда кетиш” учун атрибутлар, театр гардиробини безатиш,ойна,театр хазинасини безатиш, (болалар билан олдиндан тайёрланган “Пул ва чипталарни тайёрлаш”. (олдиндан болалар билан тайёрлаш).ўтказиладиган саҳна кўриниши дастурларини болалар билан тайёрлаш.
Фаолиятнинг бориши:
1.Қайси театрга боришни режалаштириш.
2. Керакли нарсалар ва жиҳозларни йиғиш.
3. Спектаклни томоша қилиш.
4. Спектаклни муҳокама қилиш ва рағбатлантириш.
Қўшимча қисм: Болаларга спектакл мавзусини мустақил танлашни таклиф этиш.
Эътиборга молик жиҳати: Болаларни дунёқарашини ривожлантириш, катталар ва тенгдошлари билан мулоқат қилиш кўникмаларини шакллантириш.
«Нутқ ва тил» маркази
Мавзу: «Мен яшаб турган уй» суҳбат
Мақсад:
болада “Менинг уйим-менинг хонам” тушунчасини шакллантириш,
ўз уйи тўғрисида ғамхўрлик қилиш ва уни севиш,
оиласи ҳақида тушунчага эга бўлиш,
ўз оиласида қандай ўрни борлиги хақида тасаввурга эга бўлиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |