Қуриш- ясаш: “Уйча”
Мақсад:
Керакли жиҳоз ва материаллар: қурилиш материали, юк машинаси, арчалар, ўйинчоқлар.
Фаолиятнинг бориши:
1.Турли архитектура иншоотлари тасвирланган суратларни томоша қилиш.
2. “Кимниниг уйчаси?” таълимий ўйини.
3.Уйни лойиҳалаштириш.
4. Болалар ишларини муҳокама қилиш.
5. Қурилиш билан боғлиқ ўйинларни ташкил этиш.
Қўшимча қисм: тарбиячи болаларга кичик ўйинчоқлардан иборат бўлган композицияни қўшимча таклиф этиши мумкин ( дарахтлар , арчалар, скамейка, билан) бадиий сўз билан ифодалаб бериш .
Эътиборга молик жиҳати: Болаларни жамоада ишлаш маҳоратини, кичик қўл моторикасини ва тафаккурини ривожлантириш.
“Фан ва табиат маркази”
" Қумни ўрганиш"
Мақсад: қум билан тажриба, қумнинг хусусиятлари билан таништириш.
Керакли жиҳоз ва материаллар:қум,лоток, лупа, оқ қоғоз варақлари, патнислар, стаканлар.
Фаолиятнинг бориши:
Тажрибалар ўтказиш .
1-Тажриба“Қумнинг таркиби”
Оқ қоғоз варағига қумни тўкиб, уни лупа ёрдамида кўриб чиқинг. Қум нимадан иборат?
( доначалар ) Доначалар қандай кўринишга эга? Доначалар бир-бирига ўхшашми?
2-Тажриба“Қум енгил тўкиладими”. Қўлга бир ҳовуч қумни олиб ва уни аста-секинлик билан чизиқ бўйлаб тўкиш. У осонлик билан тўкилаяптими?
3-Тажриба“Сув қаерга кетди”. Қум тўлдирилган стаканга сув қуямиз.Қумни ушлаб кўрамиз.У қандай ҳолатга келди? Сув қаерга кетди?
4-Тажриба“ Нам қумдан турли керакли шакллар ясаш мумкин, қуруқ қумдан ясалмайди.” Қолипларга қуруқ қумни соламиз. Шакллар ҳосил бўлдими?
Тарбиячи: Қолипларга нам қумни соламиз, шакллар ясаймиз. Шакллар ҳосил бўлдими?
Қайси қумдан шакллар ясашга эришдик.
Do'stlaringiz bilan baham: |