Мақсад: ўзига таниш предметларни тасвирини қирқиб ёпиштира олади. Қоғозда жойлаштира олади.
Керакли жиҳоз ва материаллар:А4форматда оқ қоғоз, рангли картон, бўёқлар, мўйқаламлар, фламастер, телевизор тасвирланган расм, намуна.
Фаолиятнинг бориши:
Болалар мавзуга доир расм томоша қилади.
маиший техника нима? Уйда ишлатиладиган техника уй ишларини осонлаштириш учун хизмат қилади
Дидактик ўйин «Гапни давом эттириш»
-Чангютгич уйни…..
-Гўшт қиймалагич гўштни…..
-кир ювиш машинаси…..
Дидактик ўйин «Қирқилган расмлар»
компазиция тузиш
Болаларнинг продуктив фаолияти
Қўшимча қисм:«Ақлли машиналар» тарбиячи ҳикояси.
Эътиборга молик жиҳати:тартиблилик , диққат.
Санъат маркази
Чизиш: «Маиший анжомлар учун белгилар».
Мақсад: маиший анжомларни биладилар, шакл, ҳажм ҳақида тасаввурга эгалар, мустақил ишлай оладилар, рангларнинг мосини танлай оладилар, расм тасвирини қоғоз ваароғида жойлаштира оладилар.
Жиҳоз ва материал: А4 қоғоз, рангли қаламлар, маиший анжомлар учун белгилар иллюстрацияси: “Нима қилиш мумкин эмас?”.
Фаолиятнинг бориши:
Маиший анжомлар иллюстрацияларини кўздан кечириш.
Хавфсизлик ҳақида суҳбат
“Нима қилиш мумкин эмас?” дидактик ўйини
Болаларнинг продуктив фаолияти
Болалар ишлари кўргазмаси
Қўшимча: ўйинчоқлар билан ўйин, “Оила” сюжетли-ролли ўйини.
Эътиборни қаратиш керак: болаларнинг билиш фаоллигига, иш давомидаги саришталигига.
Санъат маркази
Лой иши: «Бизнинг ёрдамчилар»
Do'stlaringiz bilan baham: |