Нимага эътибор қаратилади: Ишларнинг тоза, озода ва аниқ бажарилиши.
Ноябрнинг 2-ҳафтаси
«Рангли светофор»
Қурилиш ва лойиҳалаш, математика маркази
«Светофорни қоғоздан лойиҳалаш».
Мақсад: жадваллардан фойдаланиш; предметларнинг ўзаро ўхшаш ва фарқловчи жиҳатларини фарқлай олиш, светофорнинг нима учун кераклигини билиш.
Жиҳоз ва материаллар: светофор макети, ўйинчоқлар, елим, мўйқалам, салфеткалар, оқ ва рангли қоғозлар.
Фаолиятнинг бориши:
1. Светофор тўғрисидаги шеърларни ўқиш. Светофор тўғрисида суҳбат.
2. Топишмоқлар топиш.
3. Жадвалларни кўриш.
4. Светофорни лойиҳалаш.
5. Болалар ишлари кўргазмаси.
Қўшимча: видео роликлар намойиши, бадиий адабиётлар ўқиш.
Нимага эътибор қаратилади: болаларнинг мустақил фикрга эгалигига. Бошлаган ишларини доимо охирига етказишга ўргатиш.
Қурилиш ва лойиҳалаш, математика маркази
Дидактик ўйин: «Йўл белгиларига саёҳат».
Мақсад: пиёдалар йўлакчаси,“тўхташ тақиқланади”,“эҳтиёт бўлинг, болалар” каби йўл белгиларини биладилар.
Тротуардан юриш, ўтиш жойларини кесиб ўтиш каби йўл ҳаракати қоидаларини биладилар. Юрганда ўнг, чап, олд, орқа томондан ўзга инсонлар ҳамда транспорт воситалари келиш эҳтимолини англаб етиш.
Жиҳоз ва материаллар: йўл белгиларимакетлари, мавзуга доир расмлар ва иллюстрациялар; АКТ материаллари; кубиклар ва коптоклар.
Фаолиятнинг бориши:
1. Суҳбат: «Йўл белгилари».
2. Ўйин: «Сўз таркиби».
3. Йўл белгисини кўрсат.
4. Йўл белгиларини яса.
5.Ўйин: «Чаққон пиёда».
Қўшимча: боғланишли нутқни ўстириш; эътиборли, хушмуомала, эҳтиёткор бўлиш.
Нимага эътибор қаратилади: бегона шароит ва муҳитда мўлжал-ориентир ола билиш.
Сюжетли-ролли ўйинлар ва драма маркази
Сюжетли-ролли ўйин: «Шаҳар бўйлаб саёҳат».
Мақсад: нутқ юзасидан берилган кўрсатмалар асосида ўйинҳаракатларини амалга ошириш, тасаввур қилинаётган обьектлар билан ҳаракатланиш, турли предметлардан фойдаланиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |