1 ҳафта октябрь Олтин куз. Қурилиш, конструкция ва математика


Download 482.55 Kb.
bet25/152
Sana23.11.2023
Hajmi482.55 Kb.
#1795556
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   152
Bog'liq
urta guruhga tematik rezhalashtirish www.sadikov.uz

Фаолиятнинг бориши:
1.Ўйин «Махсус транспортлар» (Махсус транспортлартўғрисида суҳбат ташкил қилинади, уларнинг аҳамияти тушунтирилади).
2.Ҳикоя: «Менинг бўлғуси машинам ва у нимага керак».
3.Юк машинасини расмини чизиш.
4.Болалар ишлари кўргазмаси.
Қўшимча: Сўз ўйинини ташкил қилиш.
Нимага эътибор қаратилади: болаларнинг ижодий қобилиятлари ҳамда тасаввурларини ривожлантириш.
Санъат маркази
Аппликация: «Қайиқлар кўл бўйлаб сузмоқдалар».
Мақсад: чиройли композиция ясайдилар, уларни нафис елимлайдилар, қайчидан эҳтиётлик билан фойдаланишади, жадваллар билан ишлайдилар.
Жиҳоз ва материаллар: зангори ва кулранг қоғоз, рангли қоғозлар тўплами, мўйқалам, елим, салфеткалар.
Фаолиятнинг бориши:
1.Транспорт турлари хусусида суҳбат, суратлар томоша қилиш.
2. Шеър ўқиш.
3. Аппликация ясаш.
4. Иш ўрнини тозалаш.
5. Ишлар кўргазмаси.
Қўшимча: Бадиий адабиётлар ўқиш, иллюстрациялар кўриш.
Нимага эътибор қаратилади: елимлаш ишларини нафис бажариш. Қўл ва бармоқ бўғинлари кичик моторикасини ривожлантириш.
Санъат маркази.
Пластилинда ясаш: «Турли балиқлар».
Мақсад: пластилинда ясаш усулларини ўзлаштириш – кафтнинг тўғри ҳаракати ёрдамида зувалага ишлов бериш, бармоқлар ёрдамида буюм ясаш, балиқ шаклини ясаш, унинг тангачаларини ясаш.
Жиҳоз ва материаллар: суньий аквариум, ўйинчоқлар, расмлар, пластилин, тахта бўлаклари, стеклар, салфетка.
Фаолиятнинг бориши:
1. Балиқлар акс эттирилган расм ва ўйинчоқларни кўздан кечириш.
2. Балиқнинг ранги, шакли ва яшаш муҳити тўғрисида суҳбат қуриш.
3. Ясашни амалга ошириш.
4. Тайёрланган ишлар таҳлили.
5. Балиқларни суньий аквариумга жойлаштириш.
Қўшимча: Аквариумдаги балиқлар ҳаракатини кузатиш, ўйинчоқлар билан ўйнаш. Эртак ўқиш.

Download 482.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling