1 ҳафта октябрь Олтин куз. Қурилиш, конструкция ва математика


Қўшимча: қум ва тупроқни таққослаш. Нимага эътибор қаратилади


Download 482.55 Kb.
bet32/152
Sana23.11.2023
Hajmi482.55 Kb.
#1795556
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   152
Bog'liq
urta guruhga tematik rezhalashtirish www.sadikov.uz

Қўшимча: қум ва тупроқни таққослаш.
Нимага эътибор қаратилади: тажрибада қатнашиш истагининг мавжудлиги, боланинг қизиқувчанлиги.
Тил ва нутқ маркази
Суҳбат: «Ўт ўчирувчи касби». «С» товуши.
Мақсад: турли касб эгаларига бўлган қизиқишни тарбиялаш, ўт ўчириш машинаси транспорт воситаларини билиш. Таркибида «С» товуши иштирок этган предметлар тасвирланган суратларни томоша қилиш, улар иштирокида гаплар тузиш.
Жиҳоз ва материаллар: ўт ўчириш машинаси; таркибида «С» товуши иштирок этган предметлар тасвирланган суратлар.
Фаолиятнинг бориши:
1. Ўт ўчириш касби тўғрисида суҳбат.
2. Ўт ўчириш машинаси билан танишув. «Биз-ўт ўчирувчилар» шеърини тинглаш.
Қизил-ёрқин машинада
Олға интиламиз биз.
Оғир ва хавфли меҳнат
Кутади бизни доим.
3. Таркибида «С» товуши иштирок этган предметлар тасвирланган суратларни томоша қилиш, улар иштирокида гаплар тузиш.
4. Ўйин: «Сўзни охирига етказ».
Гап десанг қоп-қоп
Иш десанг Кўҳифофдан....(топ).
Олтин ўтда билинади
Одам...(меҳнатда).
Онанинг кўнгли болада,
Боланинг кўнгли...(далада)
Қўшимча: бадиий адабиётларни ўқиш, ҳаёт ҳавфсизлиги асослари юзасидан суҳбат. Суратлар асосида гап тузиш кўникмаларини шакллантириш; нутқ маданияти-мулойим сўзлашга ўргатиш.
Нимага эътибор қаратилади: хавфсизлик қоидаларига амал қилиш, «С»товушини тўғри талаффуз қилишга ўргатиш.
Тил ва нутқ маркази
Тасвир элементли ҳикоя тузиш: «Кундалик эҳтиёж предметлари».
Мақсад:Кундалик эҳтиёж предметларини биладилар; ўйлаб топган ҳикояларини саҳналаштирадилар.
Жиҳоз ва материаллар: кичик ўлчамдаги идишлар жадвалли тасвири (ҳар бир болага индивидуал конвертларда. Идишлар - стакан, чашка, тарелка, қанд, сут идиши. Тасвир элементли ҳикоянинг жадвал-модели.
Фаолиятнинг бориши:
1. Идишларни кўздан кечириш «Сеҳрли телевизор».

Download 482.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling