Мақсад:сотувчилик касби тўғрисида тушунчага эга бўлиш; сотувчи-харидор ролларини ўйнаш.
Жиҳоз ва материаллар: конфетлар,нон, мева ва сабзавотлар, ўйинчоқлар, китоблар каби
турли товарлар билан тўлдирилган витрина, полка.
Фаолиятнинг бориши:
1. Сотувчи, кассир касблари хусусида суҳбат.
2. Дидактик ўйин: «Кимга нима керак?»
3. Ролларни тақсимлаш.
4. Сюжетни давом эттириб ривожлантириш.
Қўшимча: дидактик ўйин: «Дўкон». Ўйин учун ўйинчоқлар тайёрлаш. Дўконга саёҳат.
Нимага эътибор қаратилади: ўйин пайтида болаларнинг ўзаро дўстона муносабатига, бир-бирларига ёрдам беришга доим тайёр туришларига.
Тил ва нутқ маркази
“Ҳайдовчилик касби” тўғрисида суҳбат.
Мақсад:турли машиналарни бошқарадиган ҳайдовчилик касби тўғрисидаги тасаввурларни шакллантириш, билиш фаолиятини ривожлантириш; катталар билан боғлиқ ҳар қандай касбга нисбатан ҳурмат ҳиссини тарбиялаш. Боғланишли нутқларини ўстириш.
Жиҳоз ва материаллар: ҳайдовчилар костюми, ниқоб, бош кийими, ўйинчоқлар.
Фаолиятнинг бориши:
1. Ҳайдовчилик касби тўғрисида суҳбат.
2. Ўйин: «Йўл ҳаракти қоидалари». Ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини билиши шартми?
3. Дидактик ўйин: «Ифода асосида машинанинг турини аниқла».
4. Топишмоқлар топиш.
5. Китоб ва расмларни кўздан кечириш. Дидактик ўйин: «Учинчиси ортиқча».
Қўшимча: видеоролик намойиши, бадиий адабиётлар ўқиш.
Нимага эътибор қаратилади: товушларни тўғри талаффуз қилиш, топишмоқ айтиш ва уларга жавоб топа билиш.
Тил ва нутқ маркази
Дидактик ўйин:«Почта».
Мақсад: почтачилик касби юзасидан тушунчага эга бўлиш; почтальон хат, газета ва журналларни етказиб беришини билиш. Бошланган ҳикояни давом эттириш, муҳокама пайтида ўз фикрини ифодалай олиш, савол бериш кўникмаларини шакллантириш.
Жиҳоз ва материаллар: почта сумкаси,мактублар, газеталар, журналлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |