Фаолиятнинг бориши:
1. Суҳбат: «Ким бизга кийим тикади».
2. Турли хил кийимларни кўриш.
3. Ўйин: «Фаслларга мос кийинамиз».
4. Декоратив расм чизиш.
5. Чиройли ва ўзаро уйғунликдаги нақшлар, ранглар элементларни таъкидлаш.
Қўшимча:турли либослар ҳамда чеварлик касби билан танишиш.
Нимага эътибор қаратилади: ташаббускорлик, юксак дид, мустақил фикр юритиш кўникмаларини ривожлантириш.
Санъат маркази
Аппликация: «Биз қурувчилармиз».
Мақсад: геометрик шакллар тўғрисида тушунчага эга бўлиш(айлана, квадрат, учбурчак, тўғрибурчак.) Қайчини тўғри ушлаш, аппликация қисмларини сифатли елимлаш.
Жиҳоз ва материаллар: Ҳамма болаларга етадиган миқдорда қаттиқ рангли қоғоздан қирқиб ясалган кофта, манжет, резина буюмлар. Рангли қоғоздан қирқиб ясалган квадратлар, айланалар, тўғрибурчаклар, учбурчаклар, оқ картон варақлари, клей, қайчи, мўйқалам, салфеткалар.
Фаолиятнинг бориши:
1. «Уй қурамиз»иллюстрациясини кўздан кечириш.
2. «Уйларни кимлар қуради?» мавзусида суҳбат.
3. «Шаклларни топ» ўйини.
4. Елимлаш. Турли шаклларда яхлит композиция шакллантириш ва уларни елимлаш.
5. Болалар ишлари кўргазмаси.
Қўшимча: «Тимсоҳ Гена ва Чебурашка» мультфильми намойиши. “Қурувчилар” сюжетли-ролли ўйини.
Нимага эътибор қаратилади: ижодий фаолият жараёнида болаларнинг ўзаро ҳамжиҳатлиги, хайрихоҳлиги, билиш жараёнидаги соғлом маънавий муҳит.
Санъат маркази
Фантазия асосида ясаш: «Пластилиндан истаган мева ёки сабзавотни яса»
Мақсад: турли мевалар, сабзавотлар, ўйинчоқлар ясаш усулларини билиш. Предметлар шаклини айтиб беради.
Жиҳоз ва материаллар: мевалар, сабзавотлар муляжлари пластилин, тахта бўлаклари, стеклар, салфеткалар.
Фаолиятнинг бориши:
1. «Мева ва сабзавотлар» мавзусида суҳбат.
2. «Қаерда ўсишини топ» ўйини.
3. . «Мева ва сабзавотлар» стол-босма ўйини.
4. Мева ва сабзавотлар ясаш.
5. Болалар ишлари кўргазмаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |