1 ҳафта октябрь Олтин куз. Қурилиш, конструкция ва математика


Download 482.55 Kb.
bet36/152
Sana23.11.2023
Hajmi482.55 Kb.
#1795556
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   152
Bog'liq
urta guruhga tematik rezhalashtirish www.sadikov.uz

Фаолиятнинг бориши:
1. «Почтага саёҳат» мавзусида суҳбат.
2.Ўйин: «Почтальон нима келтирди?».
3.Дўстига табрик откриткаси матнини ёзиш.
4. Дидактик ўйин: «Почта».
Қўшимча: Б.Житковнинг «Мен нима кўрдим» китобидан парча ўқиш.
Нимага эътибор қаратилади: фаолликка, ўзига ишонч, қўшимчаларни тўғри талаффуз қилиш.
Фан ва табиат маркази
Табиат:Қушларни кузатиш.
Мақсад:ўлкамиздаги муқим ва учиб келадиган мавсумий қушлар билан таниш бўлиш, қушларнинг номини айтиш.
Жиҳоз ва материаллар: АКТ материаллари; қушлар тасвири туширилган суратлар.
Фаолиятнинг бориши:
1.Ўқиш: Қушлар мавзусидаги матн
2.Қушларни томоша қилиш. Ташқи кўриниши, ҳаракатланиши, озиқланиши, сайраши ва бошқаларни ифодалаш.
3. Сўз ўйини: «Сўз ўйлаб топ». Масалан,
Гўзаллик қизларда,
Қоп-қора кўзларда,
Деганлар янглишар.
Гўзаллик ишлайиш,
Манглайин терлатиш,
Гўзалдир унган иш.
Мақтанса арзир.
4.Ўйин: «Нима қандай овоз чиқаради?»
Турли қушларнинг овозларига тақлид қилувчи шеърлар ўқилади.
5. Қушлар тўғрисида топишмоқлар айтилади.
6. Дидактик ўйин: «Ўлкамизга қайси қушлар учиб келади?»
Қўшимча: Дидактик ўйин: «Қушларни боқамиз». Бадиий адабиётлар ўқиш.
Нимага эътибор қаратилади: қушларнинг озиқланиши, уларнинг номларини билиш, қушларга ғамхўрликни тарбиялаш.
Санъат маркази
Декоратив расмКофтага безак бериш».
Мақсад:буюмларга безак беришни ўрганиш, қоғоздан тайёрланган буюмларга безак бериш.
Жиҳоз ва материаллар: Ҳамма болаларга етадиган миқдорда қаттиқ рангли қоғоздан қирқиб ясалган кофта, манжет, резина буюмлар. Рангли қоғоздан қирқиб ясалган квадратлар, айланалар, тўғрибурчаклар, учбурчаклар, оқ картон варақлари, клей, қайчи, мўйқалам, салфеткалар.

Download 482.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling