1 - ҳафта октябрь
Олтин куз.
Қурилиш, конструкция ва математика.
Пазл йиғиш: «Топ бу нима?»
Мақсад:чизма бўйича қуриш, расмлар, ўз фикри,шаклларни айта олишга ўргатиш, ҳажми ва шаклини, санашни ўргатиш.
Кўргазма ва материаллар: пазл, геометрик шакллар, модуллар, «Олтин куз» мавзуси бўйича сурат.
Машғулотнинг бориши:
1. «Олтин куз» суратини томоша қилиш.
2. Дидактик ўйин: «Топ бу нима?»
3. Дидактик ўйин: «Топ нечта бу» - тенглик –нотенглик.
4. Конструкторлаш.
5. Болалар ишларини муҳокама этиш ва рағбатлантириш.
Кўшимча: топишмоқлар айтиш, куз ҳақида бадиий адабиётлар ўқиш.
Нимага эътибор қаратиш керак:ақлий, образли фикрлашни ривожлантириш, ақлий ва амалий фаолият, ўйлаш хохиши, ўз ҳоҳиш истаги бўйича ижодий ва ижобий натижаларни яратиш.
Қурилиш конструкция ва математика.
Табиий газламалардан кўргазма тайёрлаш .
Мақсад: ҳар хил тасаввур орқали конструкциялар ясаш, предметларни бир бирига улай олади, геометрик шаклларни айта олади, табиатга бўлган меҳр мухаббатни уйғотиш.
Жиҳоз:табиий материал, ўйинчоқлар, чизмалар, расмлар, пластилин деталларни ёпиштириш учун.
Фаолиятнинг бориши:
«Табиий материаллардан нималар қилиш мумкин?».
«Нимага ўхшайди?"дидактик ўйин.
Болалар учун амалий иш.
Болалар ишларини муҳокама этиш ва рағбатлантириш.
Қўшимча: табиатни асраш ва авайлашга ўргатиш, тарбиячи ўз композициясини таклиф этиши мумкин.
Нимага эътибор қаратиш керак: намуналарнитаҳлил қилиши, конструктив ечимини топиш.
Қурилиш, конструкция ва математика.
«Замбуруғ» оригамаси.
Мақсад:қоғоздан конструкциялар ясай олади.
Жихоз :қизил тўғри бурчак, ўлчами 15/75см.,яшил квадрат ўлчами 10/10см., елим, мўй қалам, салфетка, ўйинчоқ «Ўрмончи чол».
Do'stlaringiz bilan baham: |